Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат божхона қўмитасининг 10.03.2022 й. 13/02-22-00081-сон "Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.03.2022 й. 3296-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2022 й.

N 3296-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

10.03.2022 й.

N 13/02-22-00081


ҚАРОРИ



Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона

юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 40-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сон "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/13-20-сон қарори (рўйхат рақами 3296, 2021 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3296/0410-сон) билан тасдиқланган Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-банди тўртинчи хатбошисидаги "бундан мувофиқлик сертификати ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар мустасно" деган сўзлар "бундан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор 2022 йил 3 майдан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                          А.Ю. Мавлонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 март