Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 24.02.2022 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.03.2022 й. 2259-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2022 й.

N 2259-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

24.02.2022 й.

N 6


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида

суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги йўриқноманинг 13-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сон буйруғи (рўйхат рақами 2259, 2011 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган ва суд-тиббий экспертиза муассасасининг хизмат кўрсатиш минтақасидан ташқарида жойлашган органлар (шахслар) учун суд-тиббиёт экспертизаси, мазкур органлар (шахслар) жойлашган ҳудуддаги суд-тиббий экспертиза муассасасида тегишли экспертиза турини ўтказишнинг имкони бўлмаган ҳолларда (текширишларни ўтказиш учун тегишли мутахассислар ёки зарур моддий-техник база ёхуд махсус шароитлар бўлмаса), ушбу муассаса томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Б.А. Мусаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 март