Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 мартдаги

133-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом ер қаъри участкалари фойдаланишга, шу жумладан, алоҳида битимлар асосида фойдаланишга берилган ҳолатларга нисбатан қўлланилади, маҳсулот тақсимотига оид битимлар ҳамда концессия соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу Низомнинг амал қилиши норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи учун рухсатномалар беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;

геологик жиҳатдан ўрганиш учун стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома - унинг эгасини тадбиркорлик таваккалчилиги шартлари асосида (ер қаъридан фойдаланувчининг ўз маблағлари ҳисобидан) фойдали қазилма конларини қидириш, баҳолаш, разведка қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

кон ажратиш далолатномаси - рухсатномага мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкаси;

маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим, концессия ва бошқа алоҳида инвестиция битимлари - шартнома ҳисобланиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар беради, инвестор эса ушбу ишларни ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб амалга ошириш мажбуриятини олади (кейинги ўринларда - алоҳида битимлар);

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома - унинг эгасини илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик бўлган ўзгача объектларни белгилаш, шунингдек, ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан илмий, даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома - унинг эгасини ер юзасига чиқиб қолган табиий жинслар, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган конлар, кон қазиш корхоналарининг ағдармаларидан (кон ажратиш далолатномаси эгаси билан келишув бўйича) нодир тош хомашёсининг якка-ёлғиз намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни ажратиб олиш, шунингдек, кон ишлари ва махсус ишларнинг бошқа турларини амалга оширмасдан (ер қаъри яхлитлигини бузмасдан) дарёларнинг қайирларида намуналарни тўплаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

оператор - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;

стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмалар - олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, уран, платина ва платиноидлар, нодир металлар ва нодир ер элементлари, темир, марганец, қимматбаҳо тошлар ҳамда углеводородлар (нефть, газ, конденсат) ва улар билан боғлиқ компонентлар, саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, кўмир, ёнувчи сланецлар;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома - унинг эгасини кон қазиш ва қайта ишлаш ишлаб чиқаришларининг таркибида фойдали компонентлар мавжуд бўлган чиқиндиларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома - унинг эгасини ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер қаърининг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома - унинг эгасини фойдали қазилма конини ишлатиш, қазиб олинган минерал хомашёни қайта ишлаш, шу жумладан, агар рухсатнома шартларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб чиқариш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.


4. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида фойдали қазилма конларини қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ва бошқа мақсадлар, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ва ушбу Низомда назарда тутилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун асос рухсатнома ҳисобланади.

Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитасининг буюртмаси бўйича минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлиши учун асос ҳисобланади.

Рухсатнома маълум бир муддат белгиланган аниқ чегаралар доирасида унинг эгасининг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайди.


5. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар берувчи ваколатли органлар (кейинги ўринларда - ваколатли орган):

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) томонидан - чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун;

Давлат геология қўмитаси томонидан - ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа барча турлари учун берилади.



2-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИГАН РУХСАТНОМА


6. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома қуйидаги мақсадлар учун берилади:

геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.

Рухсатнома, қоидага кўра, ушбу бандда белгиланган ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.


7. Рухсатномалар аукцион савдолари, танлов натижалари ёки "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш (юридик шахсларнинг Ваколатли орган билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши) натижаси асосида ушбу Низомда белгиланган тартибда берилади.


8. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар:

ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган истиқболли майдонларни геологик ўрганиш учун электрон платформада ўтказиладиган аукцион натижаларига кўра ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича;

ўрганилмаган ёки кам ўрганилган ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш учун "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш орқали ушбу Низомнинг 7-бобига ва 4-иловага мувофиқ схема бўйича;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (ер қаъридан фойдаланувчининг балансида бўламаганда) учун аукцион ёки танлов (тендер) натижаларига кўра мос равишда ушбу Низомнинг 5-боби ва 1-иловасига ҳамда 6-боби 2 ва 4-иловаларига мувофиқ схемалар бўйича;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, шу жумладан, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш, нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш йўли билан ушбу Низомнинг 7-бобига ва 6, 8 ҳамда 10-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича берилади.


9. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахслар рухсатномага мувофиқ ўзлари разведка қилиб, аниқлаган конда фойдали қазилмаларнинг захиралари Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) тасдиқланган санадан бошлаб бир йил мобайнида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома олиш юзасидан мутлақ ҳуқуққа (кейинги ўринларда - мутлақ ҳуқуқ) эгадирлар.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқининг амал қилиш муддати давомида "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш орқали ушбу Низомнинг 7-бобида белгиланган тартибда берилади.

Бунда, мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддати тугагунга қадар ушбу топилган конларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани қидириш ишларини ўз ҳисобидан ўтказган юридик шахслардан ташқари бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган юридик шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқидан воз кечган ёки фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олиш учун мутлақ ҳуқуқнинг муддати тугаган тақдирда фойдали қазилмалар конлари бўйича мазкур ҳуқуқ ушбу Низомда белгиланган тартибда аукцион ёки танлов (тендер) савдоси орқали талабгор юридик шахсларга таклиф этилади.

Бунда, ушбу банднинг учинчи хатбошиcида кўрсатилган ҳолатларда юридик шахснинг қилган харажатлари, шу жумладан, ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотлар қиймати қопланмайди.


10. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар қуйидаги ҳолларда "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш орқали берилиши мумкин:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган юридик шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқига;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига мувофиқ;

ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахс ўзи қидириб, аниқлаган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун мутлақ ҳуқуқни, Давлат геология қўмитаси билан келишилган ҳолда, бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериш истагини билдирган тақдирда.


11. Фойдали қазилмаларни баҳолаш ва разведка қилиш босқичларида лойиҳа-смета ҳужжатларида асосланган ва фойдали қазилмалар захирасини ҳисоблаб чиқиш ва унинг сифатини баҳолаш учун етарли бўлган ҳажмда тажриба (намуна) ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш геологик ўрганишга доир рухсатнома мавжуд бўлганда талаб қилинмайди.


12. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома Давлат комиссияси томонидан захираси тасдиқланган фойдали қазилма конларига берилади.


13. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома, агар бу конларни ишга туширишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва конларнинг бошқа қисмларини ишга тушириш учун тўсқинлик қилмаса, коннинг алоҳида участкасида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилишига йўл қўйилади.


14. Бир коннинг бир нечта ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишга туширилиши учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар берилишига йўл қўйилади.


15. Агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ конларнинг фақат бир нафар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан биргаликда ишга туширилиши рентабелли ҳисобланса, бир-бирига яқин жойлашган конларни ишга солиш учун ер қаъридан бир нафар фойдаланувчига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган бир нечта рухсатнома бир вақтда берилишига йўл қўйилади.


16. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатноманинг эгаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни унга берилган кон ажратиш далолатномаси доирасида, ушбу ишлар Давлат геология қўмитасида давлат ҳисобига олиниши шарти билан қўшимча рухсатномасиз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.


17. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномага мувофиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга мулк ҳуқуқи ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатида рухсатнома эгасида сақланиб қолади. Ушбу ҳолатда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга (қайта ишлашга) рухсатнома олиш талаб қилинмайди.


18. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчининг балансида бўлмаган ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш учун ёхуд техноген минерал ҳосилалар белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига сотилган ёки берилган тақдирда берилади.


19. Техноген минерал ҳосилалар бошқа шахсга белгиланган тартибда сотилган ёки берилган тақдирда ёки агар фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатида техноген минерал ҳосилалар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мулкий улуш сифатида янги корхонанинг устав фондига берилган тақдирда, улардан фойдаланиш (қайта ишлаш) учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида берилади.


20. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплашга бериладиган рухсатномалардан ташқари фақат юридик шахсларга берилади.


21. Ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома Давлат экологик экспертизаси ва Давлат комиссиясининг фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаси бўйича геологик материаллар экспертиза натижаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлганда берилади.


22. Қуйидагилар ер ости иншоотларига кирмайди:

қурилишнинг тегишли лойиҳалари билан белгиланган чуқурликда жойлашган бино ва иншоотларнинг пойдевори ва ер ости қисми;

ер ости алоқа линиялари, электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ҳамда канализация объектлари;

метрополитен иншоотлари ва бошқа транспорт туннеллари;

магистрал ва кон қувурлари;

нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш учун ерга чуқур жойлаштирилган резервуарлар;

суғориш каналлари;

кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган хомашё ва материалларни сақлаш учун ерга чуқур жойлаштирилган резервуарлар.


23. Ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш мақсадида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ушбу объектларга муҳофаза этиладиган геологик объектлар мақоми берилгандан кейин "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилиши мумкин.


24. Нодир тош хомашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ер участкаларини ажратиш талаб қилинмайди.


25. Нодир тош хомашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома:

геология, минералогия, палеонтология ва ўлкашунослик музейларининг илмий коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;

таълим муассасаларининг ўқув коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;

илмий-маърифий ва эстетик мақсаддаги хусусий геология ва палеонтология коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш учун (таркибида қимматбаҳо тошлар ва металлар мавжуд бўлган намуналардан ташқари) берилиши мумкин.


26. Нодир тош хомашёсининг намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекциябоп материалларнинг тўпланган намуналари юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланади ҳамда улар томонидан илмий, маърифий, тижорат, бадиий, ҳунармандчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.



3-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


27. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш рухсатномада ва/ёки алоҳида битимларда назарда тутилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига мувофиқ амалга оширилади.


28. Ер қаъридан фойдаланиш турларига қараб Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги ва "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунларида белгиланган талаблар ва шартлар ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига тегишлидир.

Рухсатнома олиш учун бажарилиши зарур бўлган шартлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


29. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадларига қараб ер қаъридан фойдаланиш шартларида қуйидаги қўшимча шартлар:

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан Давлат геология қўмитасига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш мажбурияти;

фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича минимал иш ҳажми, уларни амалга ошириш муддатлари;

олинган геологик ва бошқа маълумотларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тизимлаштириш учун Давлат геология қўмитасига топшириш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни, шу жумладан, углеводородларни, саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини тажриба (намуна) учун ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш шартлари;

геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

кон ишланмалари ва қудуқларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш, шунингдек, фойдаланилмайдиган кон ишланмалари ва қудуқларини тугатиш тартиби;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуш миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосани Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан Давлат геология қўмитасига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

техник лойиҳаларни ва кавлаб олиш ишларини ривожлантириш режаларини, конларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзлаштириш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажми;

углеводородларни қазишда фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг келишилган даражалари;

кавлаб олинган фойдали қазилмаларга мулк ҳуқуқи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш шартлари;

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

қўшилиб чиқадиган газдан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни кавлаб олиш бўйича мажбуриятлар;

қувурлардан ва умумий инфратузилманинг бошқа объектларидан фойдаланиш шартлари (зарур бўлганда);

саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини олишнинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдори;

кесишадиган сувли қатламларнинг ифлосланиши ёки силжишини истисно этадиган углеводородларни кавлаб олиш қудуқлари конструкциясига қўйиладиган талаблар;

сувли қатламда ер ости сувларининг йўл қўйиладиган пасайиши даражаси;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини тугатиш ёки консервация қилиш тартиби;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

рухсатноманинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар;

углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуш миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;

ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар;

в) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун:

углеводородларни, бошқа моддалар ва материалларни сақлашнинг энг кўп йўл қўйиладиган ҳажми;

Давлат экологик экспертизаси ва геология материалларининг давлат экспертизаси хулосалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланадиган чиқиндилар ва уларнинг концентрациясини сақлаш ва кўмиб ташлашнинг энг кўп йўл қўйиладиган ҳажми;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш туфайли атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирни компенсация қилиш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;

зарурат бўлганда санитария-муҳофаза зоналарини ташкил этиш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар белгиланиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланиш мақсади, фойдали қазилмаларнинг турлари, ишларни амалга оширишнинг географик-иқтисодий шартлари, тасдиқланган фойдали қазилмалар захираларининг сифати ва миқдори, кон-геологик, гидрогеологик, кон-техник ва бошқа шартларга кўра ер қаъри участкасидан фойдаланиш рухсатномаларида қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш шартларида ер участкасининг ижара шартномаси, хусусан, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ундан фойдаланиш муддатлари ва шартлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкаси бўйича - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан келишилган компенсация миқдори ва уни тўлаш муддати назарда тутилади.

Ер қаъридан фойдаланиш шартлари, шу жумладан ер участкасининг ижара шартномаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Углеводород хом ашёси мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Геологик ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун йиллик лицензия тўлови миқдори геологик ўрганиладиган ер қаърининг бир гектари учун қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизини ташкил этади ҳамда қуйидагиларга:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

15 фоизи - вилоят маҳаллий бюджетига;

15 фоизи - туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.

Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши кафолат, банк омонати гарови ва (ёки) суғурта (бундан буён матнда таъминот деб юритилади) билан таъминланади.

Таъминот ер қаърининг ҳар бир участкаси бўйича алоҳида тақдим этилади.


30. Давлат геология қўмитаси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига:

йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ва техник-иқтисодий асосларга мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш параметрлари ўзгарганда;

"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолатларда ва тартибда, шунингдек, агар қонунчилик ҳужжатлари билан ишларни бехатар олиб бориш, ер қаърини, атроф муҳитни ва фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда ўзгартиришлар киритиши мумкин.


31. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек, рухсатнома берилган пайтдагидан жиддий равишда фарқ қиладиган ҳолатлар пайдо бўлганда минерал хомашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига конъюнктура ўзгариши муносабати билан ер қаъридан фойдаланувчининг илтимосномаси бўйича қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Рухсатнома эгаси, бу ҳақда ушбу ҳолатлар пайдо бўлган пайтдан олтмиш кун давомида ваколатли органни "Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали хабардор қилиб, фойдали қазилмалар кавлаб олишни вақтинча тўхтатиши ва кон ишланмаларини ва ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини белгиланган тартибда консервация қилиши мумкин. Консервация қилиш вақти рухсатнома амал қилишининг умумий муддатига киритилади.

Бундай ҳолларда рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУДДАТЛАРИ


32. "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи:

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун - беш йилгача муддатга;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:

дастлаб рухсатнома берилганда - ўн йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;

техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг - фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;

в) нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун - икки йилгача муддатга;

г) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, шу жумладан, нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун - муддатсиз фойдаланишга;

д) муҳофаза этиладиган геология объектларини барпо этиш учун - муддатсиз фойдаланишга берилади.


33. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари рухсатномада кўрсатилади ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома берилган кундан бошлаб ҳисобланади.


34. Ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг ваколатли органга йўллаган аризаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатномада белгиланган шартлар бажарилганда ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини тугаллаш, шунингдек, фойдали қазилмалар конларини ишга тушириш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарур бўлганда ер қаъридан фойдаланиш муддати тугашидан олти ойдан кечикмай узайтирилиши мумкин.


35. Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ "E-AUKSION" ЭЛЕКТРОН

САВДО ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


36. "E-auksion" электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили, лекин бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан ер қаъри участканинг бошланғич нархи аниқланган ҳолда шакллантирилади.

Аукцион орқали бериладиган углеводород хом ашёси мавжуд бўлган ер қаъри участкалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлиги билан келишилади.

Давлат геология қўмитасига аукционга қўйилмаган ёки рўйхатга киритилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан мурожаат келиб тушган тақдирда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ўрнатилган тартибда аукционга қўйилади.

Давлат геология қўмитаси ер участкаси унга ажратиб берилгандан сўнг уч иш куни давомида мурожаат этилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш муддатлари ёки ушбу ер участкаларини фойдаланишга беришни рад этиш тўғрисида жавоб хатини талабгорга тақдим этади.


37. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи:

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун - фойдали қазилма турига қараб қуйидаги миқдорларда белгиланади:

углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг беш юз баравари;

олтин конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг уч юз баравари;

қимматбаҳо (олтиндан ташқари) ва рангли металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз эллик баравари;

рудали фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан углеводородлар, олтин, қимматбаҳо ва рангли металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз йигирма беш баравари;

б) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланганлик учун - углеводородлар, қимматбаҳо, рангли металлар ва рудали фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,15 фоиз миқдорида белгиланади.


38. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича онлайн-аукцион Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.

Аукцион натижалари ҳақидаги баённома Давлат геология қўмитасига - аукцион ғолибига тегишли ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини бериш ҳамда тегишли рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Аукцион ғолибига махфийлик тўғрисидаги шартнома асосида сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами бепул тақдим этилади.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим.

39. Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади:

а) рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 (олти) ой мобайнида:

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси;

б) рухсатнома фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 12 (ўн икки) ой мобайнида:

белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар;

атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси.

Мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини фақат бир маротаба, мос равишда олти ойгача ёки бир йилгача муддатга узайтиришга рухсат берилади.

Бунинг учун, рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган муддат тугашидан бир ой аввал ушбу банднинг саккизинчи хатбошида кўрсатилган муддатлар чегарасида узайтириш тўғрисида аниқ асослар келтирилган ариза "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.

Давлат геология қўмитаси беш иш кунида тақдим этилган аризани ва унда келтирилган асосларни ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ҳужжатларни тақдим этиш муддатини узайтириш ёки аризани рад этиш тўғрисида маълум қилади.

Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар тўплами мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида белгиланган муддатларда Давлат геология қўмитасига топширилмаган тақдирда, унга расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома ушбу Низомнинг 100-бандига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинади.

Давлат геология қўмитаси зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


40. Давлат геология қўмитаси ўн иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаси бўйича "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига - ушбу ҳужжатлар асосида фаолиятни давом эттириш мумкинлиги ва ҳужжатлар тўплами қабул қилингани тўғрисида маълумотни;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига - техник-иқтисодий асосларда кўрсатилган фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда белгиланган ер қаъридан фойдаланиш муддати тўғрисида маълумотни ҳамда янгиланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг, шу жумладан ижара шартномасининг лойиҳасини юборади.


41. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва Давлат геология қўмитасига бу ҳақда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълумот тақдим этишлари лозим. Бунда, қайта тақдим этилган ҳужжатлар камчиликлар бартараф этилган ва маълумот тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади.

Камчиликларни ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан йигирма иш кунидан ортиқ вақт мобайнида бартараф этмаслик ва Давлат геология қўмитасига маълумот тақдим этмаслик расмийлаштирилган рухсатнома ва ер қаъри участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.


42. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология қўмитасига юборади.


43. Давлат геология қўмитаси ер қаъридан фойдаланувчидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари тақдим этилгандан сўнг бир иш куни муддатда ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилгани тўғрисида тегишли реестрга ўзгартиришлар киритади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган янги рухсатномани расмийлаштиради.



6-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАНИ ТАНЛОВ (ТЕНДЕР)

САВДОЛАРИ ОРҚАЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ


44. Углеводородлар хомашёси объектлари, шунингдек, олтин ва бошқа асосий (стратегик) турдаги фойдали қазилмаларнинг юқори тижорат салоҳиятга эга алоҳида объектлари бўйича ҳамда алоҳида битимлар доирасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар талабгорларга танлов савдолари (кейинги ўринларда - тендер) орқали энг яхши таклифларни танлаш орқали берилади.

Тендерни ташкил этиш, ишчи органни белгилаш ва тендер ғолибини аниқлаш вазифаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарори билан ташкил этилган Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Тендер комиссияси) зиммасига юклатилади.

Танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) махсус рента солиғи бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

Тендернинг ишчи органи тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва зарур ҳолларда бошқа давлат органлари билан келишишни таъминлайди.


45. Тендер икки босқичли ўтказилади ҳамда дастлабки малакалаш ва тендер ғолибини саралаш босқичларини ўз ичига олади.

Икки босқичли тендер қуйидаги тартибда ўтказилади:

биринчи босқичда талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқилади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослиги баҳоланади. Талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади;

иккинчи босқичда киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифлар тендер предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳо албатта кўрсатилган ҳолда кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади.

Икки босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўровни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Давлат геология қўмитасининг, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ва бошқа тегишли давлат органларининг (углеводородлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг) расмий веб-сайтларда эълон қилиш;

талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини йиғиш ва баҳолаш;

дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантириш;

дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер ҳужжатлари тўпламини юбориш;

дастлабки малакалашдан ўтган талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш;

дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;

тендер таклифларини баҳолаш;

тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;

тендер ғолиби билан музокаралар ўтказиш;

тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисида битим тузиш.

Дастлабки малакалашда иштирок этиш учун буюртмалар йиғиш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак.

Дастлабки малакалашни ўтказиш натижасида камида иккита талабгор малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Тендер ғолибини танлаб олиш босқичида ишчи орган дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровни ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги битим лойиҳасини юборади.

Тендер таклифларини бериш учун охирги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва у дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан уч ойдан кам бўлмаслиги керак.

Талабгорлардан ҳеч бири биттадан ортиқ тендер таклифини тақдим этишга ҳақли эмас. Талабгор тендер комиссиясига тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунига қадар исталган вақтда тендер таклифини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин.

Тендер таклифини тақдим этган иштирокчи ва у билан аффилланган шахслар айнан битта тендерда алоҳида талабгорлар сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган муддат ичида ўтказилади. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан тендер ҳужжатларида белгиланган тендер мезонлари бўйича амалга оширилади.

Тендер иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлиши шарт эмас. Баҳолаш жараёнида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, улардан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаш учун талабгорларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер якунларини чиқариш чоғида тендер иштирокчилари ва (ёки) уларнинг ишончли шахслари ҳозир бўлиши мумкин.

Тендер комиссияси барча талабгорларнинг тендер таклифларини тендер таклифларининг сўрови талабларига мувофиқ эмас деб топган тақдирда, шунингдек, агар дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг сони икки нафардан кам бўлса, тендер бўлиб ўтмаган деб топилади ва тендер комиссияси такрорий тендерни эълон қилишга ҳақли. Такрорий тендер уни ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган тартибда ўтказилади.

Малака буюртмаларини ва тендер таклифларини қабул қилиш тендер ҳужжатларида кўрсатилган тартибда ҳамда ҳолларда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.

Талабгорларнинг тендерда иштирок этиши муносабати билан қилган харажатларининг ўрни қопланмайди.

Тендерни ўтказиш тартиб-таомиллари тендер комиссияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланади.

Тендер комиссиясининг қарорига асосан тендернинг иккинчи босқичида талабгорлардан тижоратга оид (молиявий) таклифларни қабул қилиш ва уларнинг ичидан энг яхшисини танлаб олиш жараёни "E-auksion" электрон савдо платформасида (ёпиқ тарзда) дастлабки малакалашдан ўтган талабгорлар иштирокида ўтказилиши мумкин.


46. Тендерни ташкил этиш учун Давлат геология қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани танлов натижаларига кўра бериш тавсия қилинаётган ер қаъри участкаси бўйича таклифни (углеводородлар хомашёси бўйича Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда) киритади.

Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тендер комиссиясига тавсия қилинаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тендер орқали сотиш масаласини маъқуллайди ва тендерни ташкил этиш тўғрисида кўрсатма беради.

Ишчи орган Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмасига мувофиқ белгиланган муддатда Тендер комиссиясига қуйидагилар илова қилинган мурожаатни киритади:

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўров лойиҳалари;

тендерни ўтказиш регламенти (тендер мезонлари, тартиби ва қоидалари);

тендер ҳужжатлари тўплами, шу жумладан тендер ғолибини танлаб олиш босқичида фойдаланиладиган мезонлар, ер участкасидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш шартлари ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги битим лойиҳалари (ушбу ҳужжатлар талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини йиғиш ва баҳолаш босқичида ҳам тақдим этилишига йўл қўйилади);

таклиф этилаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик маълумотлар, қазиб олиш ёки геологик ўрганиш ишларини олиб бориш бўйича лойиҳа концепцияси, дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар келтирилган лойиҳа-баҳолаш ҳужжатлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бериш, тендерни ташкил этиш ва унда қатнашишнинг дастлабки шартлари ва тартиби лойиҳаси.

Тендерни ташкил этиш ва унда қатнашишнинг дастлабки шартларида ғолибни аниқлаш мезонлари, ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий ва қўшимча шартлари, танловни ўтказиш муддатлари ва тартиби акс эттирилади.

Тендер комиссияси тавсия қилинаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиш бўйича тендерни ташкил этиш тартиби ва унда қатнашишнинг дастлабки шартларини тасдиқлайди ҳамда тендерни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тендер тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида, Давлат геология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Энергетика вазирлигининг (углеводород хомашёси объектлари бўйича) расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак. Шунингдек, хабарнома чет элдаги Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва халқаро молия институтларининг ҳамда хорижий ихтисослашган таҳлилий интернет ресурсларининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилиниши мумкин.

Хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

аризани тўлдириш намунаси;

тендерга қўйилаётган ер қаъри участкасининг номи;

тендернинг ўтказиладиган вақти ва жойи, шу жумладан аризалар қабул қилинадиган манзил, аризалар беришнинг тугаш санаси ва соати;

тендерда қатнашиш шартлари;

дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўров (талабгорларга қўйиладиган талаблар);

таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;

таклифларни расмийлаштиришга доир талаблар;

ер қаъри участкаси тўғрисидаги йириклаштирилган геологик ва бошқа маълумотлар.

Тендерни ўтказиш тўғрисидаги хабарнома қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Тендер комиссияси томонидан тендер объектининг бошланғич нархини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, объектнинг нархи ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.


47. Дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифларини кафолатлаш учун закалат пули миқдори ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг мақсади ва фойдали қазилмаларнинг турларига боғлиқ ҳолда тендер комиссияси томонидан белгиланади.


48. Ғолиб томонидан тендер объекти қиймати аввал тўланган закалат пули чегирилган ҳолда тўланади.


49. Тендерда қатнашиш учун аризалар қуйидаги ҳолларда:

ариза уни қабул қилишнинг белгиланган санасидан ва тугайдиган вақтидан кейин берилганда;

ариза белгиланган талаблар бузилган ҳолда берилганда, шу жумладан агар унинг мазмуни тендернинг шартларига мувофиқ бўлмаса;

аризачи тақдим этган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;

аризачи ўзида тендер шартларида ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун зарур молиявий ва техник воситалар мавжудлигини ёки мавжуд бўлишини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганда рад этилиши мумкин.


50. Аризачи ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар берганлигини тасдиқловчи фактлар тендер ўтказиш жараёнида аниқланса мазкур аризачи танловдан четлатилади.


51. Ариза қабул қилингандан кейин ариза берувчига Махфийлик тўғрисидаги битим асосида сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича батафсил геологик ва бошқа маълумотлар тўплами берилади.

Тижорат таклифи ариза берувчи мазкур тендерда ғолиб бўлган тақдирда давлат бюджетига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани олишга тўланиши кафолатланадиган маблағ миқдори кўрсатилган ҳужжат ҳисобланади.


52. Тендерда қуйидаги асосий мезонлар бўйича ғолиб аниқланади:

ариза берувчининг кончилик соҳасидаги фаолият тажрибаси, унинг молиявий ҳолати ва молиялаштириш манбалари, техник ва технологик имкониятлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича ечимларнинг техник ва технологик афзалликлари, функционал ва инновацион тавсифлари;

танланган технологияларнинг одам саломатлиги, экология ва атроф муҳитга салбий таъсирининг бартараф этиш, сув ва энергияни тежайдиган инновацион ечимлар ҳамда "яшил технологиялар"дан фойдаланиш чораларининг мавжудлиги;

аризачи таклиф этаётган тижорат таклифи суммасининг миқдори;

фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) махсус рента солиғи бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда белгилаш таклифлари.

Тендер комиссияси томонидан танлов шартларидан келиб чиқиб қўшимча мезонлар белгиланиши мумкин.


53. Тендер ғолибини аниқлаш бўйича қарор тендер комиссияси томонидан ўн иш куни мобайнида қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.

Тендер натижалари ҳақида бир иш кунида танлов иштирокчиларига ёзма маълумот берилади.


54. Тендер комиссиясининг баёни ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади.


55. Тендер ғолибига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома тендер комиссиясининг баёнига асосан "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 56 - 67-бандлари билан белиганган тартибда берилади.

Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим.


7-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАРНИ "БИРИНЧИ КЕЛГАН

БИРИНЧИ ОЛАДИ" ТАМОЙИЛИГА БИНОАН АРИЗАЛАРНИ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ КЎРИБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА БЕРИШ ТАРТИБИ


1-§. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни

кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш

учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

берадиган рухсатнома


56. Ушбу Низомнинг 8, 9 ва 10-бандларида келтирилган ҳолатларда геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олиш учун талабгорлар Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ариза беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари асосида бериш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Давлат геология қўмитаси зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


57. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

58. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар олиш учун ариза берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари Давлат геология қўмитаси томонидан йигирма кундан кечиктирмай "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали берилади.

Зарур ҳолларда, маълумотлар тўпламини олиш учун ариза берувчи томонидан махфийлик тўғрисидаги битим имзоланиши талаб этилиши мумкин. Бунда, Давлат геология қўмитаси ариза берилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай ариза берувчига махфийлик тўғрисидаги битим лойиҳасини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўплами ариза берувчи билан келишилган ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.


59. Ариза берувчи уч иш куни мобайнида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология қўмитасига юборади.

Агар, ариза берувчи ўттиз кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзоламаса, Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.


60. Давлат геология қўмитаси ариза берувчи томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари имзоланган кундан бошлаб бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.


61. Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли ер қаъри участкаси бўйича ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатлар тўпламини Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.


62. Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 41, 42 ва 43-бандларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.


63. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи ўзи ҳақида нотўғри маълумот тақдим этганда;

ариза берувчи ишларни самарали олиб борилиши учун малакали мутахассислар, зарур молиявий ва техник воситаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотни тақдим этмаганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда.

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигига норозилик бўлганда, ариза берувчи қонун билан белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


64. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг Давлат геология қўмитаси бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.

Ариза берувчи рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун топширишга ҳақли бўлган муддат бунда ўттиз кун этиб белгиланади.


65. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома беришни рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


66. Аризани такроран кўриб чиқишда рухсатнома беришнинг олдинги рад этилишига асос бўлган сабаблар билан хабарда кўрсатилган янги сабаблар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди, олдинги қоидабузишлар бартараф этилишини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари кўрсатилиши бундан мустасно.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.


67. Ариза берувчи томонидан рад этилганлик тўғрисида хабарномада кўрсатилган муддат ўтиб бўлганидан сўнг берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 7-боби 1-параграфида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



2-§. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан

боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини

қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома


68. Фойдали қазилмаларни қавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун талабгор шахс Ваколатли органга "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. Бунда, ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган қуйидаги мақсадларда Ваколатли органга:

Давлат экология қўмитасига - чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун;

Давлат геология қўмитасига - углеводородларни ер остида сақлаш учун мурожаат қилинади.

Ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Ваколатли орган керакли бўлган ҳужжатларни ва бошқа тегишли давлат органларидаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали мустақил равишда, шу жумладан электрон шаклда олади (мазкур бандда кўзда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно).


69. Фойдали қазилмаларни қавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баровари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


70. Ариза қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган ўн кун муддатда рухсатномага киритилаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.


71. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси танишиш ва имзолаш учун ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.

Ариза берувчи беш кундан ошмайдиган муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини кўриб чиқади ва электрон рақамли имзоси билан имзолайди.


72. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланганидан сўнг ваколатли орган (Давлат экология қўмитасига - чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун, Давлат геология қўмитасига - углеводородларни ер остида сақлаш учун) уч кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.


73. Фойдали қазилмаларни қавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилса, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигидан норози бўлинганда, ариза берувчи қонун билан белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


74. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ мақсадларда бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.


75. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.



3-§. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни

барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқини берадиган рухсатнома


76. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун рухсатнома олувчи Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ буюртма беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Ваколатли орган керакли бўлган ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали мустақил равишда, шу жумладан электрон шаклда олади (мазкур бандда кўзда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно).


77. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган буюртмани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


78. Буюртмалар экспертизаси улар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ҳафталик муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади.


79. Буюртмалар экспертизадан ўтказилганидан сўнг Давлат геология қўмитаси томонидан бир иш куни муддатда рухсатномага киритилаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси тайёрланади ва танишиб чиқиш ҳамда имзолаш учун ариза берувчига тақдим этилади.


80. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари электрон рақамли имзоси билан тасдиқланганидан сўнг Давлат геология қўмитаси бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.


81. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилганда, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун мобайнида имзоламаганда.

Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигидан норози бўлганда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


82. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Давлат геология қўмитаси бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.


83. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган буюртма олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.



4-§. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик

қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни

тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқини берадиган рухсатнома


84. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун рухсатнома олувчи Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ буюртма беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бериш ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Ваколатли орган керакли бўлган ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали мустақил равишда, шу жумладан электрон шаклда олади (мазкур бандда кўзда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно).


85. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган буюртмани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баровари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


86. Буюртма экспертизаси тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади.


87. Буюртма экспертизадан ўтказилганидан сўнг Давлат геология қўмитаси томонидан бир иш куни муддатда рухсатномага киритилаётган нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси тайёрланади ва танишиб чиқиш ва имзолаш учун ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.


88. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари электрон рақамли имзоси билан тасдиқланганидан сўнг Давлат геология қўмитаси бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.


89. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун мобайнида имзоламаганда.

Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигидан норози бўлинганда, ариза берувчи қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


90. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Давлат геология қўмитаси бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.


91. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш рад қилиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.



8-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ, УШБУ ҲУҚУҚНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА

ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ОЛИШ ТАРТИБИ


92. Рухсатнома мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштирилади.

Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома паспорти 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


93. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш рухсатнома беришга ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.


94. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар реестрига тегишли ёзувни киритиш йўли билан амалга оширилади.

Рухсатнома беришга ваколатли орган реестрларни ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда алоҳида-алоҳида юритади.


95. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили, телефон ва факс рақамлари);

фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг номи;

ер қаъри участкасининг тури ва ундан фойдаланиш мақсади;

рухсатнома берилган сана ва тартиб рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатишнинг асоси ва санаси.


96. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома реестрларидаги маълумотлар, очиқ бўлган маълумотлар базаси ҳисобланиб, мазкур реестр билан юридик ва жисмоний шахслар танишиб чиқиши мумкин.


97. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси давлат ҳисобига олинади.


98. Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини давлат ҳисобига олиш ваколатли орган томонидан тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш материаллари олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.



9-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ,

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТУГАТИШ


99. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, алоҳида битимларда назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.


100. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ваколатли орган (Давлат геология қўмитаси ёки Давлат экология қўмитаси - чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун) томонидан судга берилган аризалари асосида суд тартибида амалга оширилади.


101. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ваколатли орган томонидан ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат назорати органларининг тақдимномалари асосида амалга оширилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкалари бундан мустасно.


102. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш барча участкада ёхуд унинг бир қисмида пайдо бўлган хавф-хатарлар ёки ер қаъридан фойдаланиш талаблари ва шартларининг, ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни юритиш нормалари ва қоидаларининг йўл қўйилган бузилишлари бартараф этилгунгача, бироқ уч ойдан кўп бўлмаган муддатга ишларнинг муайян турлари амалга оширилиши тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади.


103. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатиб турилиши тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгунгача, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ишларнинг барча турлари амалга оширилишининг тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади, кон ишланмаларининг сақланишини таъминлаш, иморатлар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни авариясиз, одамлар ва атроф-муҳит учун хавфсиз ҳолатда сақлаш ишлари бундан мустасно.


104. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:

агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил давомида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган бўлса;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартлари бузилганлиги (ер қаъри участкасини давлат рўйхатига қўйиш, экологик талабларга риоя қилиш, геология-қидирув ишлари ва/ёки қазиб олишнинг мўлжалланаётган ҳажмини таъминлаш, ижтимоий ва инвестиция мажбуриятларини бажариш);

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсири доирасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга таҳдид юзага келиши;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни мунтазам равишда тўламаган тақдирда;

"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган талаблар қоидалар бажарилмаган тақдирда;

агар қоидабузарликлар мунтазам равишда амалга оширилса ёхуд ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан олдин чеклов ва/ёки тўхтатиб туриш қўйилган бўлса.

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни улардан келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш ишларини амалга оширишга, шунингдек, кон ишланмаларини ҳамда ушбу ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини консервация қилиш ва/ёки йўқ қилиш ишларини бошлаши шарт.


105. Ер қаъри участкаси фойдаланишга берилган юридик шахс тугатилиши сабабли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда Давлат геология қўмитаси томонидан тузилган махсус комиссия ёки алоҳида битимлар шартларига биноан ер қаъри участкалари тақдим этилган тақдирда "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқарув қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ кон ишланмалари ва инфратузилма объектларини тугатиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги масалаларни ҳал этиши керак.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда ер қаъри участкаси рухсатнома берган орган балансига ўтади.


106. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилганда ва (ёки) тўхтатилганда бу тўғрида Давлат геология қўмитаси уч иш куни мобайнида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва ер қаъри фойдаланишга берилган юридик шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли ахборотни жўнатади.



10-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН ЎЗГА ШАХС

ФОЙДАСИГА ВОЗ КЕЧИШ


107. Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатнома эгаси Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга, агар ушбу шахс рухсатномада белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олса, бериши мумкин.

Бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахс рухсатнома эгасига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни улар берилган санадан бошлаб икки йил мобайнида рухсатномалар расмийлаштирилган ер қаъри фойдаланувчиларидан бошқа шахслар фойдасига воз кечиш, шу жумладан ер қаъри фойдаланувчиларининг таъсисчилари (операцион фаолиятини бошқариш овозига эга мажоритар акциядорлари)ни тўлиқ ўзгартириш тақиқланади.


108. Ўзи томонидан қидирилган конда фойдали қазилмаларни кавлаш ишларига рухсатнома олишга мутлақ ҳуқуқи мавжуд бўлган ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахс ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериши мумкин.


109. Алоҳида битимлар шартларида берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш "Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига ва/ёки "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.


110. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришни келишиб олиш рухсатнома эгаси томонидан Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Аризада ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда эса - талабгорнинг фойдали қазилмаларни ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури кўрсатилади. Аризага ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахснинг рухсатнома эгасига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


111. Давлат геология қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарор ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда қабул қилинган қарор асослантирилган бўлиши керак. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни қайта келишиб олишда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни келишиб олиш рад этилган аввалги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга берилиши тўғрисидаги Давлат геология қўмитаси билан келишилган қарор томонларнинг ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги тегишли шартномани тузиш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахсга рухсатнома берилиши учун асос ҳисобланади.



11-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


112. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ўзгарганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.


113. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш рухсатномани берган ваколатли орган томонидан рухсатнома эгасининг "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ берилган аризаси асосида амалга оширилади.

Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ўзгарганда ариза рухсатнома эгаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда берилиши керак.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


114. Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади (ушбу Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатини узайтириш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилганда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши тўғрисида берилган маълумотлар ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилади.

Тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва ваколатли органга бу ҳақда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълумот тақдим этишлари лозим. Бунда, ариза камчиликлар бартараф этилган ва маълумот тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади.


115. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ариза ва зарур ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра ваколатли орган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини имзолаш учун ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

Ариза берувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади.


116. Ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилганда бир иш куни муддатда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади ва ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.


117. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома қайта расмийлаштирилганда рухсатнома беришга буюртманома кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


118. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


119. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Стратегик турдаги (асосий) фойдали

қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни

электрон онлайн-аукцион орқали бериш

СХЕМАСИ

      

   

Босқичлар

    


   

Субъектлар

   


   

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

    








1 босқич (тайёргарлик босқичи)


     

Давлат геология қўмитаси

  


Ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.


Ҳар йили








Давлат геология қўмитаси


     

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади.

    


Тайёр бўлиши

билан








Оператор


Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради.


     

Буюртма олинган кундан бошлаб

     








2 босқич

(аукционни

ўтказиш)


Ариза берувчи


     

Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади.

     


60 кун

мобайнида








Оператор


      

Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказади ва аукцион ғолибини эълон қилади.

    


1 иш куни

мобайнида








Аукцион ғолиби


Таклиф суммасининг 100 фоизини тўлайди.


     

Сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда 15 иш куни мобайнида тўлайди

      








3 босқич

(рухсатнома

бериш)


Оператор


    

Аукцион ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва у томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва Давлат геология қўмитасининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

      


1 иш куни

мобайнида








Давлат геология қўмитаси


    

Баённома асосида Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани, ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали Операторга юборади.

      


1 иш куни

мобайнида








Оператор


     

Аукцион ғолибига расмийлаштирилган рухсатномани шахсий кабинетига юборади.

    


1 иш куни

мобайнида

    

      




Низомга

2-ИЛОВА



Ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқи учун рухсатномани танлов (тендер)

савдолари орқали бериш тартиби

СХЕМАСИ

        

   

Босқичлар

   


  

Субъектлар

  


  

Тадбирлар

   


   

Муддатлари

    




































1 босқич

(малакалаш)


Тендер комиссияси


   

Тендерни ташкил этиш учун ишчи органни белгилайди.

   


Зарур бўлганда
































Ишчи орган


    

Тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва зарур ҳолларда бошқа давлат органлари билан келишади ҳамда тендер ўтказилиши тўғрисида эълон беради.

    


1 ой

мобайнида
































Талабгорлар


    

Тендерда қатнашиши учун буюртмани ишчи органга юборади.

   


2 ой

мобайнида
































Ишчи орган


    

Талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқади ва дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровни ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги битим лойиҳасини юборади.

  


3 ой

мобайнида




































2 босқич

(саралаш)


Ишчи орган


    

Талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослигини баҳолаш учун тендер комиссиясига юборади.

     


10 кун

мобайнида
































Тендер комиссияси


     

Талабгорларнинг киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди. Шунингдек, тендер ғолибини аниқлайди ва қарор қабул қилади ҳамда баённома билан расмийлаштиради.

   


10 кун

мобайнида
































Ишчи орган


      

Тендер натижалари ҳақида маълумотни танлов иштирокчиларига юборади.

      


1 кун

мобайнида




     

      





Низомга

3-ИЛОВА



"Лицензия" ахборот тизими

орқали геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали

қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал

ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри

участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

берадиган рухсатнома олиш учун

АРИЗА

         

       

Рухсатномаларни "биринчи келган биринчи олади"

тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб

чиқиш натижалари бўйича олиш учун

      

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури:



4. Режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд ходимлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар) тўғрисидаги маълумотлар, мутахассис (мутахассислар) бўлмаганда эса - тегишли лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилот билан шартнома: (илова қилинади)



5. Йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий асосларга мувофиқ сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик имкониятлари тўғрисида маълумот:



6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига қоплаб берилганлигини тасдиқловчи тўлов.


7. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.



      

      




Низомга

4-ИЛОВА



Стратегик турдаги (асосий)

фойдали қазилмаларни ўз ичига олган

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун рухсатномаларни "биринчи келган биринчи

олади" тамойилига биноан тўғридан-тўғри

музокаралар натижалари бўйича бериш

СХЕМАСИ

      

    

Босқичлар

    


   

Субъектлар

   


    

Тадбирлар

     


   

Муддатлари

  




































1 босқич

(рухсатнома

олгунга қадар)


Ариза берувчи


      

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олиш учун Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

  


Зарур бўлганда
































Давлат геология қўмитаси


    

Сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ва (ёки) техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

      


20 кун

мобайнида




































2 босқич


Ариза берувчи


     

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология қўмитасига юборади.

       


3 кун

мобайнида
































Давлат геология қўмитаси


      

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

      


1 кун

мобайнида




































3 босқич

(рухсатнома

олгандан кейин)


Ариза берувчи


     

Йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ҳамда режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ижобий ҳулосаси.

     


6 ой

мобайнида



























     

Белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар ҳамда режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ижобий ҳулосасини илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

   


12 ой

мобайнида




     

      




Низомга

5-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан

боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш

ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан

фойдаланиш ҳуқуқини берадиган

рухсатнома олиш учун

АРИЗА

   

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

      

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Режалаштирилаётган фаолият тури учун участка танланишининг асосланганлиги бўйича Давлат комиссиясининг баённомаси нусхаси: (илова қилинади)



4. Давлат экология экспертизаси ваколатли органлари томонидан атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса: (илова қилинади)



5. Иш олиб бориладиган ҳудуднинг 1:1000000 масштабдаги шарҳли харитаси ва жойдаги бурғилаш қудуғи(лар) жойлашиши схемаси: (илова қилинади)



6. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.



    

       




Низомга

6-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб

олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости

иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқига рухсатномаларни бериш

СХЕМАСИ

     

   

Босқичлар

      


    

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

     


      

Муддатлари

      




































1 босқич


Ариза берувчи


     

Ваколатли органга (Давлат экология қўмитасига - чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун, Давлат геология қўмитасига - углеводородларни ер остида сақлаш учун) зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

   


Зарур бўлганда




































2 босқич


Ваколатли орган


     

Рухсатномага киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.

    


10 кун

мобайнида




































3 босқич


Ваколатли орган


     

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш учун ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

     


3 кун

мобайнида
































Ариза берувчи


    

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

      


5 кун

мобайнида
































Ваколатли орган


         

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

       


3 кун

мобайнида




        

      





Низомга

7-ИЛОВА



Муҳофаза этиладиган геологик

объектларни барпо этиш учун ер қаъри

участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

берадиган рухсатнома олиш учун

БУЮРТМА

   

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

     

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Сўралаётган ер қаъри участкасининг муҳофаза этиладиган геологик объект эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси: (илова қилинади)



4. Ер қаъри участкасини танлаш тегишлича асосланган ҳолда муҳофаза этиладиган геологик объектни барпо этиш лойиҳаси: (илова қилинади)



5. Давлат экология экспертизаси ваколатли органлари томонидан атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса: (илова қилинади)



ариза берувчининг йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий асосларга мувофиқ сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик ва молиявий имкониятлари тўғрисида маълумот



6. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.



      

      




Низомга

8-ИЛОВА



Муҳофаза қилинадиган геологик

объектларни ташкил қилиш учун ер қаъри

участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун рухсатномалар бериш

СХЕМАСИ

    

     

Босқичлар

   


     

Субъектлар

     


  

Тадбирлар

     


   

Муддатлари

   




































1 босқич


Ариза берувчи


  

Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

     


Зарур бўлганда




































2 босқич


Давлат геология қўмитаси


        

Ариза берувчининг ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.

   


7 кун

мобайнида




































3 босқич


Давлат геология қўмитаси


       

Рухсатномага киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.

      


1 кун

мобайнида
































Давлат геология қўмитаси


       

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш учун ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

         


1 кун

мобайнида
































Ариза берувчи


        

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

         


3 кун

мобайнида
































Давлат геология қўмитаси


         

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

          


1 кун

мобайнида




     

      




Низомга

9-ИЛОВА



Нодир тош хомашёси намуналарини,

палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик

коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер

қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

берадиган рухсатнома олиш учун

БУЮРТМА

    

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

   

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш лойиҳаси: (илова қилинади)



4. Давлат экология экспертизаси ваколатли органлари томонидан атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса: (илова қилинади)



5. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.



        

       




Низомга

10-ИЛОВА



Нодир тош хомашёси намуналарини,

палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик

коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер

қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун рухсатномалар бериш

СХЕМАСИ

       

    

Босқичлар

     


   

Субъектлар

   


    

Тадбирлар

    


      

Муддатлари

     




































1 босқич


Ариза берувчи


      

Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

       


Зарур бўлганда




































2 босқич


Давлат геология қўмитаси


      

Ариза берувчининг ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.

        


7 кун

мобайнида




































3 босқич


Давлат геология қўмитаси


      

Рухсатномага киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.

        


1 кун

мобайнида
































Давлат геология қўмитаси


     

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш учун ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

        


1 кун

мобайнида
































Ариза берувчи


      

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

       


3 кун

мобайнида
































Давлат геология қўмитаси


       

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.

      


1 кун

мобайнида




       

        




Низомга

11-ИЛОВА



      

   

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT

GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QO`MITASI

    

Yer qa`ri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun

RUXSATNOMA

      

SERIYASI                 TARTIB RAQAMI      RUXSATNOMA TURI

       

Ruxsatnoma


        


ga berildi.

(ushbu ruxsatnomani olgan yuridik yoki jismoniy shaxs)


        

Ruxsatnoma


        

uchun yer qa`ri uchastkasidan foydalanish huquqini tasdiqlaydi.

       

Yer qa`ri uchastkasi



(nomi va foydali qazilma turi)

       


da joylashgan.

(Qoraqalpog`iston Respublikasi yoki viloyat tumani, aholi punkti nomi)


        

Ruxsatnomaning amal qilish muddati



(kun, oy, yil)

       

Quyidagilar ruxsatnomaning ajralmas tarkibiy qismlari hisoblanadi:

      

Yer qa`ridan foydalanish shartlari



(ilovaning tartib raqamlari, varaqalar soni)

      

Ruxsatnoma berilgan sana ________ y. "____" ______________

       

       








QR kod




       

          

(Ruxsatnoma uning ajralmas tarkibiy qismi hisoblangan zarur ilovalar mavjud bo`lgan taqdirda haqiqiy hisoblanadi).

        

        




Низомга

12-ИЛОВА



Стратегик турдаги (асосий) фойдали

қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

ПАСПОРТИ

      

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Рухсатномалар аукцион савдолари, танлов натижалари ёки "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан берилади:


1. Аукцион савдолари натижалари бўйича баённома асосида рухсатнома берилади ҳамда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан:

а) рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 (олти) ой мобайнида: йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси;

б) рухсатнома фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 12 (ўн икки) ой мобайнида: белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси.


2. Талабгорлар танлов (тендер) савдоларида қатнашиш учун буюртмани ишчи органга юборади. Буюртмада талабгорларнинг соҳа бўйича малака ҳужжатлари бўлади.


3. Рухсатномаларни "биринчи келган биринчи олади" принципига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари бўйича олиш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ариза шаклини тўлдиради.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.


2. Танлов натижалари ёки "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.


2. Танлов натижалари ёки "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатнома - 3 кун.


2. Танлов натижалари ёки "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш - 4 кун.


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар :


а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш мажбурияти;

фойдали қазилмаларни, шу жумладан, углеводородларни, саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини тажриба (намуна) учун ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш шартлари;

кон ишланмалари ва қудуқларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш, шунингдек, фойдаланилмайдиган кон ишланмалари ва қудуқларини тугатиш тартиби;

углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

техник лойиҳаларни ва кавлаб олиш ишларини ривожлантириш режаларини, конларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзлаштириш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажми;

углеводородларни қазишда фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг келишилган даражалари;

ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш шартлари;

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

қўшилиб чиқадиган газдан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни кавлаб олиш бўйича мажбуриятлар;

қувурлардан ва умумий инфратузилманинг бошқа объектларидан фойдаланиш шартлари (зарур бўлганда);

саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини олишнинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдори;

кесишадиган сувли қатламларнинг ифлосланиши ёки силжишини истисно этадиган углеводородларни кавлаб олиш қудуқлари конструкциясига қўйиладиган талаблар;

сувли қатламда ер ости сувларининг йўл қўйиладиган пасайиши даражаси;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун - беш йилгача муддатга;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:

дастлаб рухсатнома берилганда - ўн йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;

техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг - фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;

в) нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун - икки йилгача муддатга;

г) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, шу жумладан, нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун - муддатсиз фойдаланишга;

д) муҳофаза этиладиган геология объектларини барпо этиш учун - муддатсиз фойдаланишга берилади.


12.

Изоҳ:

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома қуйидаги мақсадлар учун берилади:

геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.

Рухсатнома, қоидага кўра, ушбу бандда белгиланган ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.


        

    




Низомга

13-ИЛОВА



"Лицензия" ахборот тизими орқали ер қаъри

участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман)

бошқа шахсга беришни келишиб олиш учун

АРИЗА

     

1. Рухсатнома эгасининг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахснинг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



4. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари:



5. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда - талабгорнинг фойдали қазилмаларнинг стратегик турларини ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури:



6. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахснинг рухсатнома эгасига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар : (илова қилинади):


6.1. Режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд ходимлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар) тўғрисидаги маълумотлар, мутахассис (мутахассислар) бўлмаганда эса - тегишли лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилот билан шартнома;


6.2. Ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик имкониятлари тўғрисида маълумот.



7. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробар миқдоридаги тўлов.



     

         




Низомга

14-ИЛОВА



"Лицензия" ахборот тизими орқали

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун

рухсатномани қайта расмийлаштириш учун

АРИЗА

       

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:



2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:



3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш сабаблари:



4. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробар миқдоридаги тўлов.



      

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 март