Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини беришнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон карорига 4-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 мартдаги

133-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ер қаъри бўйича геологик

материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг

давлат экспертизаси хулосасини беришнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик шахсларга ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини (кейинги ўринларда - эксперт хулосаси) "Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ва кейинчалик Давлат геология фондидан рўйхатдан ўтказиш учун эксперт хулосасини бериш билан боғлиқ жараёнлар ва тартибларни соддалаштиришдан иборат.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - эксперт хулосасини олиш учун электрон ариза берган юридик шахс;


геологик топшириқ - геология қидирув ишларини лойиҳалаштириш ва натижаларини қабул қилиш учун асосий ҳужжат ҳисобланиб, унда ишни ташкил қилиш ва режалаштириш, фойдали қазилма тури, ҳудуднинг номи ва жойлашган жойи, ишнинг номи, геологик топшириқлар учун асос, ишнинг мақсади, ҳудуднинг чегаралари, асосий прогноз параметрлари, геологик вазифаларнинг кетма-кетлиги ва уларни ҳал қилишнинг асосий усуллари, кутилаётган натижалар ва ишнинг бажарилиш муддатлари кўрсатилади;


техник топшириқ - буюртмачи ёки инвестор томонидан пудратчига муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказиш учун бериладиган ҳужжат бўлиб, турли хилдаги участкаларда фойдали қазилмаларни қидириш, лойиҳани бошлаш учун ишчи ҳужжатлар лойиҳасини яратиш ва расмийлаштиришни ўз ичига олади.


4. Эксперт хулосаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) томонидан "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали берилади.


5. Эксперт хулосасининг амал қилиш муддати геологик ёки техник топшириққа мувофиқ тузилган лойиҳада кўрсатилган давр учун берилади.


6. Эксперт хулосаси мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



2-БОБ. ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


7. Эксперт хулосасини олиш учун ариза берувчи Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали лойиҳа-смета ҳужжатларинининг электрон шаклини геологик экспертиза текширувидан ўтказиш учун тақдим этади.

Геология қидирув ишлари ва углеводород хомашё учун нефть қудуқларини бурғилаш лойиҳаси ва сметаси ҳамда илмий-тадқиқот, тажриба-методик ва тажриба-конструктор ишлари дастурлари тақдим этилади.


8. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ариза берувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.


9. Лойиҳага қуйидагилар илова қилиниши керак:

тасдиқланган геологик ёки техник топшириқ;

корхона раҳбари томонидан тасдиқланган корхона илмий кенгашининг баённомаси;

лойиҳанинг "Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги чоралари бўлимлари";

график иловалар.


10. Сметага қуйидагилар илова қилиниши керак:

ходимларнинг иш хақи ставкаси бўйича сарфларнинг тўлиқ шакли маълумотномаси;

транспорт ҳаражатлари ва дала ишлари ҳаражатлари тўғрисида маълумотнома;

харажатлар даври коэффициенти ва стандарт фойда (10 фоизи);

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти;

жорий йил учун геология қидирув ишлари дастури.


11. Давлат геология қўмитасига юридик шахслар томонидан тақдим қилинган лойиҳа-смета ҳужжатларига эксперт хулосасини бериш шартнома асосида амалга оширилади.

Бунда битта лойиҳанинг экспертизаси учун харажатлар лойиҳанинг бир фоизгача бўлган қийматда ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

Давлат геология қўмитаси етти кун муддатда шартномани ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими орқали тақдим этади.

Ариза берувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган пул маблағини Давлат геология қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни "Лицензия" ахборот тизими орқали маълум қилади.


12. Давлат геология қўмитаси беш кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳасини Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геологик фаолиятини назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда - Инспекция) келишиш учун "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади.

Инспекция уч кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳасини кўриб чиқади ва келишилган лойиҳани "Лицензия" ахборот тизими орқали Давлат геология қўмитасига юборади.

Давлат геология қўмитаси беш кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқади ва натижаси бўйича ариза берувчига эксперт хулосасини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.


13. Экспертизага юборилган лойиҳа-смета ҳужжатларида камчиликлар бўлган тақдирда, бу ҳақида ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабар берилади. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади. Лойиҳа экспертиза қилиш учун қабул қилинган сана лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилинган сана ҳисобланади.


14. Лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқиш жараёнида аниқланган ва етишмаётган маълумотлар кўрсатилган ҳолда бошқа ҳужжатлар билан 10 кун ичида "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология қўмитасига тақдим этилиши керак.


15. Ҳудуднинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати унинг мураккаблиги ва ҳажмига қараб белгиланади, бироқ ушбу муддат лойиҳа-смета ҳужжатлари олинган кундан бошлаб 30 кундан ошмаслиги керак.


16. Лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари асосида эксперт хулосаси расмийлаштирилади.

Эксперт хулосаси ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборилади.


17. Aгар тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган йўриқнома ва смета нормалар тўпламларига мувофиқ тайёрланмаган, ҳужжатларнинг сифати қониқарсиз бўлса, лойиҳа-смета ҳужжатлари қайта кўриб чиқиш учун ариза берувчига дастлабки эксперт хулосаси асосида қайтарилади.


18. Дастлабки эксперт хулосасида камчиликларнинг моҳияти кўрсатилади. Экспертиза хулосаларидан келиб чиқиб ариза берувчи зарур ўзгартириш ва қўшимчаларни киритади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш учун "Лицензия" ахборот тизими орқали тақдим этади.


19. Давлат геология қўмитаси 15 кун ичида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни кўриб чиқади, якуний эксперт хулосасини тузади ва ушбу лойиҳа ариза берувчининг ўзларининг Илмий-техник кенгаши бўлимида муҳокама қилиниб тасдиқланади.


20. Ариза берувчининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси натижаларидан келиб чиқадиган баҳсли масалалар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) ихтисослаштирилган бошқармаларида (бўлимларида) кўриб чиқилади.


21. Баҳсли масалаларни кўриб чиқиш натижалари Давлат геология қўмитасининг илмий-техник кенгаши бўлимининг баённомалари билан расмийлаштирилади. Давлат геология қўмитаси илмий-техник кенгаши бўлими қарорининг ижроси муаллифлар ва экспертлар учун мажбурийдир.


22. Учинчи томон ташкилотларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси натижаларидан келиб чиқадиган баҳсли масалалар Давлат геология қўмитаси илмий-техник кенгашининг қўшма мажлисида кўриб чиқилади. Қўшма йиғилиш қарори ижроси ҳар икки томон учун ҳам мажбурийдир.


23. Давлат геология қўмитаси илмий-техник кенгаши қўшма мажлисининг қарори ҳисобга олинган ҳолда эксперт хулосаси қайта кўриб чиқилиши мумкин.



3-БОБ. ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИНИ

БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


24. Лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳалари Давлат геология қўмитаси томонидан 2020 йил 29 декабрда тасдиқланган Геология-қидирув ишларига лойиҳа ва сметалар тузиш бўйича йўриқнома ҳамда 1998 йил 23 мартда, 2013 йил 30 августда ҳамда 2018 йил 3 октябрда тасдиқланган Геология қидирув учун смета нормалар тўпламларига (Смета нархларининг тўплами ССН-1998 ёки 2013-2018) мувофиқ тузилиши керак.


25. "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган нефть қудуқларини қуриш бўйича лойиҳалар Нефть ва газ қудуқлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, ишлаб чиқиш тартиби, келишилиши ва тасдиқлаш тўғрисидаги йўриқнома (RH 39.0-010:2011) ҳамда 2012 йил 15 августда тасдиқланган "Нефть ва газ учун қудуқ қурилиши. Ташкил этиш ва молиялаштириш" (RH 39.0-030: 2012) қоидаларига мувофиқ тузилиши керак.


26. Давлат геология қўмитаси томонидан 2012 йил 3 сентябрда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Қидирув харажатларини амалдаги нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ҳамда 2014 йил 10 декабрда тасдиқланган Қидирув харажатларини жорий нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ тузилиши керак.


27. Давлат геология қўмитаси томонидан 2018 йил 18 сентябрда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг смета қиймати смета нархлари тўпламида назарда тутилган Геология қидирув ишлари нархларини жорий нархларда ҳисоблашнинг автоматлаштирилган дастурлари методик қўлланмасига асосан ҳисобланади.


28. Смета нархларининг тўпламида кўзда тутилмаган ишларнинг қийматлари смета ва молиявий ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланади.


29. Aгар нефть қудуқларини қуриш лойиҳалари учун смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга ҳожат бўлмаса (қарор буюртмачи томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади), иш лойиҳасини экспертиза ўтказиш учун смета ҳисобисиз тақдим этишга рухсат берилади.


30. Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган йўриқнома ва смета нормалар тўпламлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


31. Лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитаси томонидан ҳудуд учун тасдиқланган геологик, техник топшириққа, тадқиқотнинг мукаммаллигига (топшириқни бажариш учун зарур бўлган барча турдаги ишлар киритилиши), бошқа йўриқнома ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда илгари бажарилган ишлар такрорланишининг олдини олиш учун кўриб чиқилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Ариза берувчилар тайёрлаган ва Давлат геология қўмитасига тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мослиги учун жавобгардирлар.


33. Ушбу Регламентнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Геологик лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

     

    

Босқичлар

   


      

Субъектлар

   


   

Тадбирлар

     


    

Муддатлари

     








1-босқич


Ариза берувчи


     

Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими орқали лойиҳа-смета ҳужжатларини геологик экспертиза текширувидан ўтказиш учун тақдим этади.

    


Хоҳишга кўра








2-босқич


Давлат геология қўмитаси


      

Шартномани ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

   


7 кун








2-босқич


Ариза берувчи


     

Шартномада кўрсатилган пул маблағини Давлат геология қўмитасининг ҳисоб варағига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.

       


10 кун








3-босқич


Давлат геология қўмитаси


     

Геологик қидирув ишлари лойиҳасини Инспекцияга келишиш учун "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

      


5 кун








4-босқич


Инспекция


     

Геологик қидирув ишлари лойиҳасини кўриб чиқади ва келишилган лойиҳани "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология қўмитасига юборади.

       


3 кун








5-босқич


Давлат геология қўмитаси


     

Геологик қидирув ишлари лойиҳа-сметасини кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчига эксперт хулосасини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

     


5 кун

     

       




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг

лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат

экспертизаси хулосасини бериш

ПАСПОРТИ

       

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Ер қаъри участкаларида геологик ишларни амалга ошириш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари.

а) лойиҳага қуйидагилар илова қилиниши керак:

тасдиқланган геологик ёки техник топшириқ;

корхона раҳбари томонидан тасдиқланган корхона илмий кенгашининг баённомаси;

лойиҳанинг "Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги чоралари бўлимлари";

график иловалар.

б) Сметага қуйидагилар илова қилиниши керак:

ходимларнинг иш хақи ставкаси бўйича сарфларнинг тўлиқ шакли маълумотномаси;

транспорт ҳаражатлари ва дала ишлари ҳаражатлари тўғрисида маълумотнома;

харажатлар даври коэффициенти ва стандарт фойда (10 фоизи);

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти;

жорий йил учун геология қидирув ишлари дастури.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Лойиҳа-смета ҳужжатларига эксперт хулосасини бериш шартнома асосида амалга оширилади.

Бунда битта лойиҳанинг экспертизаси учун харажатлар лойиҳанинг бир фоизгача бўлган қийматда ҳисобланади.


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Лойиҳанинг бир фоизгача бўлган қиймати


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


30 кун


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар :


Лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳалари Давлат геология қўмитаси томонидан 2020 йил 29 декабрда тасдиқланган Геология-қидирув ишларига лойиҳа ва сметалар тузиш бўйича йўриқнома ҳамда 1998 йил 23 мартда, 2013 йил 30 августда ҳамда 2018 йил 3 октябрда тасдиқланган Геология қидирув учун смета нормалар тўпламларига (Смета нархларининг тўплами ССН-1998 ёки 2013-2018) мувофиқ тузилиши керак.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган нефть қудуқларини қуриш бўйича лойиҳалар Нефть ва газ қудуқлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, ишлаб чиқиш тартиби, келишилиши ва тасдиқлаш тўғрисидаги йўриқнома (RH 39.0-010:2011) ҳамда 2012 йил 15 августда тасдиқланган "Нефть ва газ учун қудуқ қурилиши. Ташкил этиш ва молиялаштириш" (RH 39.0-030: 2012) қоидаларига мувофиқ тузилиши керак.

Давлат геология қўмитаси томонидан 2012 йил 3 сентябрда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Қидирув харажатларини амалдаги нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ҳамда 2014 йил 10 декабрда тасдиқланган Қидирув харажатларини жорий нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ тузилиши керак.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Эксперт хулосасининг амал қилиш муддати геологик ёки техник топшириққа мувофиқ тузилган лойиҳада кўрсатилган давр учун берилади.


12.

Изоҳ:


Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган йўриқнома ва смета нормалар тўпламлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитаси томонидан ҳудуд учун тасдиқланган геологик, техник топшириққа, тадқиқотнинг мукаммаллигига (топшириқни бажариш учун зарур бўлган барча турдаги ишлар киритилиши), бошқа йўриқнома ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда илгари бажарилган ишлар такрорланишининг олдини олиш учун кўриб чиқилади.

     

         

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 март