Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қурилиш вазирининг 10.03.2022 й. 38-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг инструментал техник текширув ишларини баҳолашнинг ягона ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.03.2022 й. 3356-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2022 й.

N 3356




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

10.03.2022 й.

N 38


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

ҳузуридаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат

инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва

иншоотларнинг инструментал техник текширув

ишларини баҳолашнинг ягона ҳисоблаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон "Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда Объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 30 июндаги 405-сон "Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг инструментал техник текширув ишларини баҳолашнинг ягона ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                   Б. Закиров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 март