Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 й. 178-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2022 й.

N 178




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ

ҲАМДА  АВТОМОТОТРАНСПОРТ  ВОСИТАСИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАНИНГ ЯНГИ НАМУНАЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 2 МАРТДАГИ 116-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Фуқароларга эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 135-модда) 3-бандида:

"в" кичик банднинг тўртинчи-еттинчи хатбошиларидаги "2022" рақами "2023" рақами билан алмаштирилсин;

"г" кичик бандда:

иккинчи-тўртинчи хатбошилардаги "2022" рақами "2023" рақами билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 апрель