Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2022 й. 183-сон "Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2022 й.

N 183




ДАВЛАТ ЕР ВА КАДАСТР НАЗОРАТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ҲАМДА ДАВЛАТ

ГЕОДЕЗИЯ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 83-1 ва 84-моддалари, "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон, "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон ва "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-138-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

давлат ер назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) томонидан амалга ошириш тартиби;

давлат кадастр назоратини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга ошириш тартиби;

давлат ер ва кадастр назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органларининг вазифа ва функциялари, ушбу органлар мансабдор шахслари таркиби, назорат тадбирлари иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, давлат ер ва кадастр назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва жамоатчилик назорати субъектларини базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби;

давлат ер ва кадастр назорати натижасида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи;

б) Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат геодезия назоратини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан амалга ошириш тартиби;

геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш, шунингдек, геодезия ва картографияга оид ишларни, геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олишни ташкил этиш, давлат картография-геодезия фондининг фаолият юритишини таъминлашни давлат геодезия назоратининг асосий вазифалари этиб белгилаш;

давлат геодезия назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органининг вазифа ва функциялари, ушбу орган мансабдор шахслари таркиби, назорат тадбирлари иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, давлат геодезия назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

давлат геодезия назорати натижасида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 апрелдаги

183-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорининг 1-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек, унга 1 ва 2-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 28-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)" 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 26-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 34-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 3 декабрдаги 977-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)" 2019 йил 12 февралдаги 117-сон қарорига илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 апрель