Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2022 й. 238-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2022 й.

N 238




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик

ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-20-сон ҳамда "Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида

ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш

ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 декабрдаги

ПҚ-58-сон қарорлари)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон ҳамда "Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 декабрдаги ПҚ-58-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 майдаги

238-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:

қуйидаги мазмундаги "и" ва "к" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"и) малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқиш, деҳқон ҳўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув курсларини ташкил этиш, деҳқон ҳўжаликларига яқиндан, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш;

к) боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар жалб қилиш".

йигирма биринчи хатбоши йигирма учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-банди:

учинчи хатбошиси "вилоятлар" сўзидан кейин "ва Тошкент шаҳар" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 сентябрдаги 761-сон қарорида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик тадқиқотлар халқаро маркази (кейинги ўринларда - Марказ) лойиҳани амалга ошириш даврида мувофиқлаштириш, шунингдек, мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади";

тўртинчи хатбоши "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзларидан кейин "ҳамда Марказ" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-банддаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 350-сон қарори билан тасдиқланган Филиал кўринишида қайта ташкил этиладиган корхоналар рўйхатида:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" устуни чиқариб ташлансин;

71-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарорида:


а) 2-бандда:

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 11 ва 11а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 май