Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2022 й. 230-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2022 й.

N 230



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини

жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги

ПФ-46-сон Фармони ҳамда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари

фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ҳамда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 апрелдаги

230-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туман (шаҳар) даражасида - туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими";


б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Туман даражасида 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича маълумотлар туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларига (объект жойлашган жойдаги) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбарлари* томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралигача тақдим этилади.

6-т ва 7-т шакллари бўйича маълумотлар ерларни ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари томонидан тайёрланади.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари тақдим этилган маълумотлар (ҳисоботлар)нинг тўғрилигини аниқлайдилар, туман (шаҳар) бўйича муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатини тузадилар (1-т йиғма шакл), барча кадастр материалларини 1-т, 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича 1 мартгача туман ҳокимликлари билан келишадилар ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва бошқа шахсларни ҳуқуқбузарлардан Жамғармага ундириладиган жарима ва пул маблағлари ҳисобидан мукофотлаш";


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва бошқа шахсларни рағбатлантириш мақсадида ҳуқуқбузарлардан Жамғармага ундириладиган жарима ва пул маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда пул мукофотлари тўланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича ўринбосарлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Давлат экология қўмитаси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва бош мутахассислари Давлат экология қўмитасининг катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлимлари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлимларининг бош ва етакчи мутахассислари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда тегишли ҳудудларда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларининг етакчи мутахассислари ва мутахассислари (I ва II тоифали) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 9-10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Давлат экология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:

Давлат экология қўмитасининг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари;

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази;

Давлат экологик экспертизаси маркази ва унинг филиаллари;

Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш марказлари ва уларнинг филиаллари;

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;

Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедиа маркази;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти;

"Эко-энергия" илмий татбиқ этиш маркази";

Ҳисор давлат қўриқхонаси;

Зомин давлат қўриқхонаси;

Сурхон давлат қўриқхонаси;

Нурота давлат қўриқхонаси;

Қизилқум давлат қўриқхонаси;

қтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси;

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси;

"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси;

"Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи;

Хоразм миллий табиат боғи;

"Зарафшон" миллий табиат боғи;

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи;

"Борса-келмас" давлат буюртма қўриқхонаси;

"Сайхун" давлат буюртма қўриқхонаси;

"Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси;

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати;

"Жайрон" Бухоро ихтисослаштирилган питомниги;

Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси;

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Тоза ҳудуд" ДУК, уларнинг туман (шаҳар)лардаги филиаллари.

10. Давлат экология қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;

атмосфера ҳавоси, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактика ўтказиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш".


б) 11-бандда:


"а" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:";

қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлайди;

атроф муҳитга таъсир омилларини ҳисобга олиш, унинг ҳолатини таҳлил қилиш, баҳолаш, атроф муҳит ҳолатини прогноз қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат ҳамда идоравий экологик назорат соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

янги (қайта қурилган) объектларни, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва иншоатларини қабул қилиб олиш ҳамда ишга тушириш бўйича давлат комиссиялари ишида, шунингдек, барча турдаги қурилишлар учун ер ажратишга доир материалларни келишишда қатнашади;

давлат бошқаруви органлари билан биргаликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида норматив ҳамда метрологик таъминлаш, стандартлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этади;

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишида янги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ва амалдагиларини қайта кўриб чиқишни амалга оширади;

табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;

илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогноз қилишни ривожлантириш бўйича ишларни олиб боради;

табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини метрологик жиҳатдан таъминлаш борасида иш олиб боради, атроф муҳит объектларининг ифлосланишини назорат қилиш бўйича методик раҳбарликни амалга оширади";


"б" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш соҳасида:";


"в" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш соҳасида:";


"г" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назорати соҳасида:";


"д" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"е" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш соҳасида:";


қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига асосан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун ҳар йилги квоталарни тасдиқлайди;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг нашр этилишини таъминлайди";


иккинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


"ж" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш соҳасида:";


қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ижтимоий шерикликни кенгайтиради, атроф муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятида жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга методик ёрдам беради ва кўмаклашади;

экологик назорат соҳасида бошқа махсус ваколатли органлар билан биргаликда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини махсус тайёрлашни ташкил этади";


"и" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"и) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини соҳасида";


в) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Давлат экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш ва мувофиқлаштириш;

3) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

4) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;

5) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ташкил этиш;

6) ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

7) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш;

8) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш;

9) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш;

10) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш".


г) 14-банднинг 3 - 11-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ҳамда давлат бошқаруви бўйича тадбирларни амалга ошириш;

4) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

5) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчилик вакилларини жалб қилган ҳолда тизимни амалга ошириш;

6) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;

7) тегишли ҳудудларда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

8) ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

9) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш;

10) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;

11) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш";


д) 16-банднинг 3 - 8-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

4) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни амалга ошириш;

5) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;

6) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

7) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;

8) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш";


е) 18-банд қуйидаги мазмундаги 26 ва 27-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"26) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;

27) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш";


ж) 20-банд қуйидаги мазмундаги 19 ва 20-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"19) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;

20) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш";


з) 22-банд қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"11) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;

12) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш";


и) 24-банд қуйидаги мазмундаги 6-кичик банд билан тўлдирилсин:

"6) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш";


к) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат экология қўмитаси раиси ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади";


л) 40-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари - бевосита Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади";


м) иловада:


9-банддаги "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси" сўзлари "туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат экология қўмитаси тизимидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд раҳбари, раҳбар ўринбосарлари, бўлим ва инспекция бошлиқлари, бош мутахассислари, етакчи мутахассислари, мутахассислари ва инспекторлари - давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси" сўзлари "туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат экологик экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари (кейинги ўринларда - Давлат экологик экспертизаси марказининг ҳудудий филиали)";


б) 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тегишли ҳудудий давлат экспертизаси марказига" сўзлари "тегишлилиги бўйича Давлат экологик экспертизаси маркази ёки унинг ҳудудий филиалига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектларининг давлат экологик экспертизаси буюртмачилар томонидан Давлат экологик экспертизаси марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этиладиган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета (кейинги ўринларда - анкета) асосида ўтказилади.

Анкета буюртмачи томонидан электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсий кабинети орқали тўлдирилади ва Давлат экологик экспертизаси марказининг тегишли ҳудудий филиалига юборилади";


г) 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Давлат экологик экспертизаси маркази ёки унинг ҳудудий филиали бир кун ичида давлат экологик экспертизасига ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва ҳужжатлар тўлиқ бўлганда давлат экологик экспертизасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда буюртмачига электрон почта орқали экологик экспертизани ўтказиш бўйича шартномани юборади";


д) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Давлат экологик экспертизаси марказининг хулосаси буюртмачи ва объект жойлашган тегишли ҳудуд бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига, шунингдек, Давлат экологик экспертизаси маркази ҳудудий филиалининг хулосаси буюртмачи ҳамда тегишли туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг ахборот тизими орқали юборилади";


е) 52-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳудудий экологик экспертиза марказларининг" сўзлари "Давлат экологик экспертизаси маркази ҳудудий филиалининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-банди иккинчи хатбошиси, 23-банди тўртинчи хатбошиси ва 6-иловадаги тегишли келишикдаги "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси" сўзлари тегишли келишикдаги "туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомда:


а) номидаги, 6-банд, 9-банднинг "е" кичик банди ўн бешинчи хатбошисидаги "капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик" сўзлари "қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

"капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик" сўзлари "қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

"архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш" сўзлари "қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг белгиси ва номидаги "капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик" сўзлари "қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


Изоҳ. Мазкур илованинг 4-банди "е", "ж" ва "з" кичик бандлари саккизинчи хатбошилари 2023 йил 1 январдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 апрель