Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2022 й. 271-сон "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2022 й.

N 271




ДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ

ЗАМОНАВИЙ ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, уларни маънавий ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан:

а) давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари;

давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тасдиқланганлиги;

б) 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий ҳисобланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун мактаб формаларига бўлган эҳтиёжни аниқласин.


4. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

2022 йил 10 июнга қадар мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни белгилашда уларнинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида) инобатга олган ҳолда, мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантириш;

2022 йил 1 августга қадар ҳудудлар бўйича мактаб формаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тавсия этилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

қонунчиликда белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари учун мактаб формасини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашишни таъминласин;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда 2022 йил 10 августдан бошлаб мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда, мактаб ярмаркаларида мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этсин ва уларнинг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мактаб формаси жорий қилинишининг ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенгликни мустаҳкамлашга ва сифатли таълим-тарбия олиш учун шароит яратишга хизмат қилиши оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий роликлар орқали мунтазам ва кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш васпорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 майдаги

271-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат умумий

ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий

ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий ҳисобланади" сўзлари "2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса тўлиқ жорий этилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги ""Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "2024/2025 ўқув йилидан бошлаб" сўзлари "2022/2023 ўқув йилидан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 май