Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Мудофаа вазирлигининг 19.05.2022 й. 17-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 17.05.2022 й. 07-2022-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.06.2022 й. 3025-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.06.2022 й.

N 3025-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.05.2022 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.05.2022 й.

N 07-2022


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув

бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини

ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномага

қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 19, 8-2018-сон қарори (рўйхат рақами 3025, 2018 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 26-сон, 524-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Тошкулов

      





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув

бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини

ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномага

киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш


1. Муқаддима "ҳарбий таълим факультетлари," деган сўзлардан кейин "ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2 йил давомида, 2 ва 3-курсларда" деган сўзлар "бир йил, 2-курсда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 июнь