Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2022 й. 317-сон "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2022 й.

N 317




БОЛАЛАРНИ УЛАРНИНГ

СОҒЛИҒИГА ЗАРАР ЕТКАЗУВЧИ

АХБОРОТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ

ЭКСПЕРТЛАРНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАМДА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

        

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга кулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари жорий этилсин.

3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этувчилар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)га ўн кун муддатда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун тегишли ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкалари тайёрланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларини жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш тавсия этилсин.


5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

317-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарори 1-банди учинчи хатбошиси ва унга 2-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)" 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 43-банди "д" кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь