Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 й. 353-сон "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2022 й.

N 353




АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЕЙТИНГИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим сифатини қатъий назорат қилишнинг шаффоф ва таъсирчан механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) доир маълумотлар асосида уларнинг рейтингини аниқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим ташкилотларининг фаолияти ва самарадорлигини баҳолаш орқали ҳудудлар кесимида уларнинг рейтингини аниқлаш тартиби;

таълим ташкилотларининг баҳолаш рейтингини индикаторлар асосида амалга ошириш тартиби;

таълим ташкилотларининг баҳолаш рейтингини ҳисоблаш методикаси ҳамда баҳолаш рейтинги натижалари бўйича таълим ташкилотларининг тоифаларини белгилаш тартиби.


3. Белгилансинки:

таълим ташкилотлари фаолиятини рейтинг баҳолаш йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати) томонидан инсон омилисиз таълим ташкилотларига доир маълумотлар асосида уларнинг рейтингини ҳисоблашнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) орқали амалга оширилади ва унинг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади;

ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши, маълумотлар базасининг шакллантирилиши, бошқа тизимлар билан интеграция қилиниши ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича ишларнинг доимий равишда ўтказиб борилиши Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади;

ахборот тизимини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

2022 йил 1 сентябрга қадар таълим ташкилотларига доир маълумотлар асосида уларнинг рейтингини ҳисоблаш ахборот тизимини яратсин ва ишга туширсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль