Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2022 й. 361-сон "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2022 й.

N 361




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА

БИЛИМ ВА ИННОВАЦИЯЛАР МИЛЛИЙ

МАРКАЗИНИНГ САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ

ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва маҳсулот етиштиришда илмий ёндашувни янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда -Институт) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини (кейинги ўринларда - илмий-тажриба станциялари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар илмий-тажриба станцияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроққлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш;

сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, механизациялаш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;

илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.


3. Белгилансинки:

Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станциялари илмий ташкилот шаклидаги юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади;

Институт Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг муассиси ҳисобланади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонининг 10-бандига мувофиқ мазкур Фармонга 4-иловада кўрсатилган илмий-тадқиқот институтлари ҳамда улар тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

илмий-тажриба станцияларини сақлаш харажатлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

илмий-тажриба станцияларининг тузилмалари Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари илмий-тажриба станцияларининг намунавий тузилмасига асосан шакллантирилади.


5. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини 2022-2025 йилларда ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Институт билан биргаликда икки ой муддатда ташкил этилаётган илмий-тажриба станцияларининг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24, 46 ва 49-1-моддаларига мувофиқ ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун:

Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 59,5 гектар (1909, 1910, 1911, 1927, 1928, 1929, 1930, 1931, 1932, 1934, 1934а, 1935, 1942, 1943, 1944, 1944а, 1945, 1953, 1953а, 1954, 1955, 1955а, 1956 ва 1957-контурлар) ер участкаси;

Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 22 гектар (418 ва 419-контурлар) ер участкаси;

шунингдек, Институтга Тошкент тумани "Кўксарой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган 41,53 гектар (3713, 3717, 3724, 3726, 3727, 3728, 3735, 3729, 3732-контурлар) ер участкасини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтарган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Озуқа экинлари илмий-тажриба станциясига 30 йил муддатга ижарага берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур бандга асосан тегишли туман ҳокимликлари ва илмий-тажриба станциялари ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани "Қирантов" овул фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, "in-vitro" лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини;

Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани "Қизилтепа" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, "in-vitro" лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда:

а) Институтга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган:

0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини сақлаш учун генбанк иншооти;

0,3 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини кўпайтириш учун иссиқхона;

0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун цех қуриш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг маъмурий биносини қуриш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 июлдаги

361-сон қарорига

ИЛОВА



Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик

илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон

Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба

станцияларини 2022-2025 йилларда ривожлантириш

бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. САБЗАВОТЧИЛИК, ПОЛИЗЧИЛИК ВА КАРТОШКАЧИЛИК

БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

1

Мамалакатимизда сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни янада ривожлантириш, уларнинг селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга доир долзарб муаммолар бўйича илмий лойиҳалар танловларида иштирок этиш.

1. 2022-2025 йиллар учун сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича устувор илмий йўналишларни аниқлаш.


2. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудлари учун сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроққлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этишга қаратилган илмий лойиҳаларни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.


3. Тақдим этилган илмий лойиҳалар доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновация лойиҳалари танловини эълон қилиш.


4. Танлов натижаларига кўра сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроққлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ишларини амалга ошириш.

2022-2025 йиллар давомида

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

2

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш.

1. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш орқали илмий-тадқиқотлар мавзуларини ҳамда устувор йўналишларни белгилаб олиш.

Доимий


Халқаро ташкилотлар грантлари,

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

2. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда видео-конференцияларни ташкил этиш.

Доимий

3

Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини экспедиция йўли билан йиғиш орқали миллий генофондни бойитиш ва уларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш.

1. Йўқолиб бораётган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларининг тарқалиш ареалларини аниқлаш ва илмий экспедициялар уюштириш йўли билан йиғиш.

2022-2023 йиллар


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

2. Йиғиб келинган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини ҳозирги ва келажак авлод учун кафолатли сақлаш мақсадида миллий генбанкка қўйиш.

2022-2023 йиллар

3. Миллий генбанкка жалб этилган намуналарни илмий-тадқиқот ташкилотларига селекция дастурларида бошланғич манба сифатида фойдаланиш учун тавсия этиш.

2023-2024 йиллар

4. Йиғилган навларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида иқлим ўзгаришларига мос навларни танлаш.

2025 йил октябрь

4

Ўсимликлар генетик ресурсларини бойитиш мақсадида сабзавот ва полиз экинларининг ташқи муҳитни стресс омилларига бардошли, рақобатбардош нав ва дурагайларини ўрганиш ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш.

1. Сабзавот ва полиз экинлари генофондига баҳо бериш орқали ташқи муҳитнинг стресс омилларига бардошли, рақобатдош нав ва дурагайларини танлаш.

2023 йил октябрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

2. Сабзавот ва полиз экинларининг истиқболли нав ва дурагайларини бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш

2024 йил сентябрь-октябрь

3. Сабзавот ва полиз экинларининг истиқболли нав ва дурагайларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.

2025 йил декабрь

II. САБЗАВОТЧИЛИК, ПОЛИЗЧИЛИК ВА КАРТОШКАЧИЛИК БЎЙИЧА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

5

Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини, докторантларни, мустақил изланувчиларни ҳамда магистр талабаларни сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича фундаментал, амалий ва инновация лойиҳаларига жалб этиш.

1. Илмий ижодий гуруҳларни шакллантириш, уларни фундаментал, амалий ва инновация лойиҳалари танловларида иштирокини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда




Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Олий таълим муассасаларига илмий ташкилотларда мавжуд замонавий лабораториялардан самарали фойдаланиши учун зарур шароитларни яратиб бериш.

Доимий

6

Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларидан олимларни жалб этиш орқали тажриба алмашишни йўлга қўйиш ва ушбу илмий марказларда кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.

1. Соҳа йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2022-2025 йиллар давомида


Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

2. Етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларида кадрлар малакасини ошириш учун ҳар йили қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларни ташкил этиш.

Доимий

3. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларидан олимларни жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш орқали агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш.

Доимий

III. САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИНИНГ ИЛМИЙ-ТАЖРИБА СТАНЦИЯЛАРИНИ

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

7

Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик йўналишидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб этиш.

1. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик йўналишидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ҳар йили




-

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб қилиш орқали илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Доимий

8

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станциялари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларга зарур шароитларни яратиб бериш.

1. Институтнинг Бухоро вилояти илмий-тажриба станциясига Бухоро тумани "Янги ҳаёт" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 2 000 кв. м, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 5 000 кв. м, замонавий иссиқхона қуриш учун 5 000 кв. м, шунингдек, дала тажрибалари ва уруғчилик ишларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 1,2 гектар ер участкаси ажратиш чораларини кўриш.


2. Институтнинг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари илмий-тажриба станцияларида сабзавот, полиз ва картошка экинларининг касаллик ва вируслардан ҳоли туганак меваларини кўпайтириш учун замонавий "in vitro" лабораторияларини ва иссиқхоналар ташкил этиш.


3. Институтнинг Қашқадарё вилояти илмий-тажриба станциясига маҳаллий картошка навларининг юқори репродукцияли уруғларини етиштириш учун Китоб тумани "Башир" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар (денгиз сатҳидан 800-1 200 м баландликда жойлашган) ер участкасини белгиланган тартибда ажратиш.

2023-2024 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

IV. САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ ИЛМИЙ-ТАЖРИБА СТАНЦИЯЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

9

Сабзавотчилик, полизчилик ва ва картошкачилик бўйича малакали кадрлар тайёрлашда ёш олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини амалга ошириш.

Илмий кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида илмий ходимларни белгиланган тартибда турар жойлари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2023-2025 йиллар давомида

Тижорат банклари кредитлари,

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль