Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2022 й. 365-сон "Фарғона вилоятида сув хўжалиги объектлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2022 й.

N 365




ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Фарғона вилоятида сув хўжалиги объектлари ва сув ресурларидан ҳамда ажратилган Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига тегишли "Пахта учун", "Қарамқул" ва "Қува-2 (Мингчинор)" насос станцияларини (кейинги ўринларда - насос станциялари) белгиланган тартибда баҳоланган қийматда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

а) насос станцияларининг белгиланган тартибда баҳоланган қийматини аниқласин;

б) баҳоланган насос станцияларини қуйидаги шартлар асосида, белгиланган тартибда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарсин:

насос станцияларини техник соз ҳолатда сақлаш ва улардан суғориш мақсадларида фойдаланиш;

насос станцияларини модернизациялаш, сувни ва электр энергиясини тежайдиган технологияларни жорий қилиш;

насос станцияларига боғланган суғориладиган ер майдонларида фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва томорқа ер эгаларини ажратилган сув олиш лимити доирасида сувни етказиш ҳамда бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича тузиладиган шартнома ва келишилган тўлов асосида сув билан ишончли таъминлаш;

в) насос станцияларини "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали сотиш бўйича янги мулкдор билан тузиладиган олди-сотди шартномасида мазкур қарор 2-бандининг "б" кичик бандида белгиланган шартлар ижросини таъминлаш мажбуриятларини аниқ белгиласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль