Транспорт вазирининг 04.07.2022 й. 10-сон "Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.07.2022 й. 2582-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.07.2022 й.
N 2582-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ
04.07.2022 й.
N 10
БУЙРУҒИ
Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга
йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича
йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 11-бандига ўзгартириш
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 22 апрелдаги 22-сон буйруғи (рўйхат рақами 2582, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 234-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди тўртинчи хатбошисидаги "2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли" деган сўзлар "2022 йил 12 апрелдаги 172-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири И.Р. Махкамов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 25 июль