Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 й. 422-сон "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2022 й.

N 422




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ СПОРТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарорига мувофиқ:

Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳамда унинг маблағларини шакллантириш манбалари белгиланганлиги;

Жамғарма маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга, моддий-техник базани мустаҳкамлашга, соҳани рақамлаштиришга ҳамда спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларга йўналтирилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарманинг мақоми, жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари, унга тушган маблағларни вазирлик томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамлаш;

Жамғарма маблағларидан ҳар йили вазирлик томонидан тасдиқланадиган, Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш йўналишлари ва тартиби;

Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.


3. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 август