Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат божхона қўмитасининг 27.07.2022 й. 12/02-22-25-сон, Молия вазирлигининг 13.07.2022 й. 34-сон, Транспорт вазирлигининг 15.07.2022 й. 12-сон, Марказий банк Бошқарувининг 22.07.2022 й. 16/2-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.08.2022 й. 3233-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.08.2022 й.

N 3233-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.07.2022 й.

N 12/02-22-25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.07.2022 й.

N 34


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.07.2022 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.07.2022 й.

N 16/2


ҚАРОРИ



Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини,

багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона

назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-10, 14, 7, 3/2-сон қарори (рўйхат рақами 3233, 2020 йил 2 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/3233/0540-сон) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўловчилар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, товарларнинг бундай ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови тўланади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

А. Мавлонов

Молия вазири

Т. Ишметов

Транспорт вазири

И. Махкамов

Марказий банк раиси

М. Нурматов

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 август