Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Спортни ривожлантириш вазирининг 29.07.2022 й. 12-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2022 й. 2954-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2022 й.

N 2954-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

29.07.2022 й.

N 12-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига

номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий

принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2954, 2017 йил 7 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2954/0389-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                 А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига

номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий

принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Туризм ва спорт вазирлигига (бундан буён матнда Туризм ва спорт вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Спортни ривожлантириш вазирлигига (бундан буён матнда Спортни ривожлантириш вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 11, 12, 14 ва 16-бандлардаги "Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 13-банддаги "Туризм ва спорт вазирлигининг" ва "Туризм ва спорт вазирлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Спортни ривожлантириш вазирлигининг" ва "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Туризм ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 17-банддаги "Туризм ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар "Спортни ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 август