Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2022 й. 457-сон "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таълим олиши учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2022 й.

N 457




ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ

ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ТАЪЛИМ ОЛИШИ

УЧУН ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА

        

        

Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлаш, уларнинг таълим-тарбия олиши учун шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли ва билимли қизларни тарбиялаш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, хотин-қизлар орасидаги ишсизлик даражасини кескин камайтириш учун уларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитишга кенг жалб этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори 3-бандига мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича талаба хотин-қизларнинг контракт тўловлари учун 14 фоиз ставкасида таълим кредити ажратиш;

таълим кредитини ажратадиган тижорат банкларининг рўйхатини Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

таълим кредитининг асосий қарзини кредит олувчи томонидан таълим ташкилотида таълимнинг тегишли тури бўйича расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш;

таълим кредитининг фоиз тўловларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб бериш;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмаслиги;

Жамғарма томонидан талаба хотин-қизларга таълим кредитлари учун депозит маблағларини жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш.


3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган таълим кредитлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган:

республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари уларнинг филиалларида), шу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ёки тавсия этилган, ўқишини кўчирган;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорига мувофиқ давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган талаба хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган лимит доирасида маблағлар етарли бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, контракт тўловлари қоплаб берилмаган талаба хотин-қизларга ажратилади.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида талаба хотин-қизлар таҳсил олиши учун таълим кредити ажратишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 август