Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2022 й. 459-сон "Eltech Industrial" технопаркини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2022 й.

N 459




"ELTECH INDUSTRIAL" ТЕХНОПАРКИНИ

БОШҚАРИШ ДИРЕКЦИЯСИ" ДАВЛАТ

МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарори ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманида мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган "Eltech Industrial" технопарки (кейинги ўринларда - Технопарк) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги таъсисчилигида 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 9 нафар штат бирлигидан иборат давлат муассасаси шаклидаги "Eltech Industrial" технопаркини бошқариш дирекцияси ташкил этилсин ҳамда унинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Eltech Industrial" технопаркини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Дирекция) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Дирекциянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Технопарк бош режасини ва архитектура-режалаштириш ишларини ишлаб чиқишда буюртмачи сифатида иштирок этиш;

Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш тўғрисидаги таклифларни шакллантириш;

Технопарк қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг реестрини юритиш;

Технопарк ҳудудига бош режага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан ташкил этилган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) қарорига мувофиқ маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириб бориш;

Технопарк иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириши, маҳсулотларни экспорт қилиши, янги иш ўринлари яратиши ҳамда инвестициявий мажбуриятларни бажариши устидан тезкор мониторинг ўрнатиш;

Технопарк ҳудудида жойлаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва корхоналарнинг тўхтовсиз фаолият юритишини таъминлашда юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этишда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда иштирокчиларга кўмаклашиш;

халқаро консультант ва илғор тажрибага эга чет эл компаниясини Технопарк фаолиятини бошқариш учун жалб этиш;

Технопарк ҳудудида мис, ноёб металлар ва бошқа маъданли минерал ресурсларни қайта ишлашнинг кўп поғонали технологик занжирларини ўзлаштириш орқали электротехника, электроника ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро консультантлар тавсиялари асосида таклифларни ишлаб чиқиш;

Технопарк ҳудудида кон-металлургия ва унга боғлиқ саноат тармоқларида фойдаланиладиган ускуналар ва техникалар, улар учун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, автоматлаштириш воситалари ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро консультантлар тавсиялари асосида таклифларни ишлаб чиқиш;

Технопарк ҳудудида экология ва меҳнатни муҳофаза қилиш стандартларига жавоб берадиган, энергия самарадор ва "яшил" технологияларни қўллаш асосида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш таклифини ишлаб чиқиш;

"Ягона дарча" тамойили асосида технопарк иштирокчиларига халқаро стандартларни қўллаш, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш ва сертификатлаштириш, маъмурий, логистика, давлат органларидан рухсатномалар олиш ва рўйхатдан ўтишга кўмаклашиш каби хизматларни кўрсатишни ташкил этиш;

Технопарк иштирокчилари ва маҳаллий корхоналар ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси учун қулай шарт-шароит яратиш.


4. Дирекция Технопарк иштирокчиларининг транспорт ва логистика хизматлари харажатларини минималлаштириш мақсадида Технопарк ҳудудида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини ўз ичига олган замонавий логистика хизматини ташкил этиш чораларини кўрсин.


5. Белгилансинки:

Дирекция ходимлари маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат бўлган таркибда шакллантирилади;

Дирекцияда фаолият юритадиган маҳаллий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 6 февралдаги 92-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

Молия вазирлиги томонидан Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги талабномасига асосан 2022 йилдаги харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг ортиқча даромадлари ҳисобидан ҳамда 2023 йил учун белгиланган тартиб асосида республика бюджетидан молиялаштирилади;

2024 йил ва келгуси йиллар учун Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Технопарк ҳудудидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) бўйича Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционлардан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланади.


6. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг Дирекцияга жалб қилинадиган халқаро экспертлар ва консалтинг компаниясининг хизмат ҳақлари билан боғлиқ харажатларни ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Тошкент вилояти ҳокимлиги Технопарк бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатларини Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишли қарорига асосан даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши ва эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан молиялаштирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни якунига етказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офисининг Мис саноати кластери электрон ахборот-интерактив савдо порталида 2023 йил 1 январга қадар кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноати корхоналари, шу жумладан, Технопарк иштирокчилари учун маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш хизмати ишга туширилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офисига давлат харидлари электрон тизимининг оператори ҳуқуқини расмийлаштирсин.


11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 августдаги

459-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Eltech Industrial" технопаркини бошқариш

дирекцияси" давлат муассасаси

ТУЗИЛМАСИ







Директор


























Халқаро экспертлар*





















































Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш ва технопарк иштирокчилари билан ишлаш бўлими


Технопарк инфратузилмасини ривожлантириш бўлими


Бош юрисконсульт


Бош бухгалтер

3


3


1


1


Ходимларнинг умумий чекланган сони - 9 нафар.


Изоҳ. Дирекцияга жалб этиладиган хорижий экспертларнинг хизмат ҳақлари "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тавсия этилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 август