Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 й. 466-сон "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатадиган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2022 й.

N 466




ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАДИГАН

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ НОДАВЛАТ

СПОРТ-ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 июлдаги ПҚ-302-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 июлдаги ПҚ-302-сон қарорига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасасини (кейинги ўринларда - нодавлат спорт муассасаси) давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт муассасаси фаолиятини олиб бориш учун давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларни 2024 йил 1 январга қадар ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) уларга тақдим этиш;

2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар нодавлат спорт муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатадиган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатадиган нодавлат спорт муассасасининг мақоми, мақсад ва вазифалари;

нодавлат спорт муассасасининг фаолиятини унинг муассиси (муассислари) қарори билан тасдиқланадиган ҳамда давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказиладиган устав асосида ташкил этиш;

нодавлат спорт муассасаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини белгиланган тартибда хабардор қилгандан сўнг фаолият юритишга ҳақли эканлиги;

нодавлат спорт муассасасида таълим жараёнини унинг раҳбари томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида амалга ошириш;

нодавлат спорт муассасасида таълим жараёнининг асосий шакллари;

нодавлат спорт муассасасига муассис (муассислар) томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилиши;

нодавлат спорт муассасасини молиялаштириш манбалари.


3. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август