Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 24.08.2022 й. 9-2022-сон "Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.08.2022 й. 2618-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.08.2022 й.
N 2618-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
24.08.2022 й.
N 9-2022
БУЙРУҒИ
Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли
давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби
ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сон "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 2618, 2014 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 512-модда) билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ф.Ж. Пулатов
ИЛОВА
Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли
давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби
ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. ДКЯТ ГАТ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади) Давлат кадастрлари палатаси томонидан картографик ва тематик кадастр ахборотини ягона геофазовий ахборот базасига интеграциялаш мақсадида яратилади ҳамда юритилади.
Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида шакллантирилади.".
2. 8-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" деган сўзлар "Кадастр агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 12-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг Геодезия ва картография миллий марказига" деган сўзлар "Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 25 август