Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 й. 517-сон "Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Тамшуш сув иншоотларидан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2022 й.

N 517




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА ТАМШУШ

СУВ ИНШООТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ДИРЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг тоғолди ҳудудларида янги ўзлаштириладиган ерларда сув таъминотини яхшилаш, Тамшуш дарёсидан тортилган сув қувурлари, ирригация иншоотлари ва бошқа асосий воситалардан самарали фойдаланиш, шунингдек, янги ўзлаштириладиган ерларда картошка ва савзавот экинлари етиштирилишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилашга доир тезкор чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига мувофиқ:

Шаҳрисабз туманининг тоғолди ҳудудларида жами 3,2 минг гектар лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириш учун республика бюджета маблағлари ҳисобидан "Ўзсувқурилиш" АЖ ҳузуридаги "O'zgidrotexnik" МЧЖ томонидан 16,0 км полиэтилин ва 10,5 км металл қувурлар ётқизилганлиги, сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун сув тиндиргич 3 та ҳовуз барпо қилинганлиги ҳамда вақтинча 9,0 км йўл қурилганлиги;

янги ўзлаштириладиган ер майдонлари ҳисобидан Шаҳрисабз туманининг тоғолди ҳудудларидаги "Ғелон", "Кўл", "Ҳисорак", "Сайёд", "Сувтушар", "Бошқоп", "Сарчашма", "Бешбек" ва "Аммоғон" қишлоқларида кооперация асосида картошка ва сабзавот экинлари етиштириш йўлга қўйилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Шаҳрисабз туманининг тоғолди ҳудудларидаги янги ўзлаштириладиган ер майдонлари учун Тамшуш дарёсидан тортилган сув қувурлари, ирригация иншоотлари ва бошқа асосий воситалардан (кейинги ўринларда-объект) самарали фойдаланиш, истеъмолчиларга сувни етказиб бериш, сувни тўғри тақсимлаш ишларини амалга ошириш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида "Тамшуш сув иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш;

объектни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Дирекцияга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

объект бутлигини сақлаш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш;

объектга тоғдан кўчки, сел, тош ва бошқа тоғ жинслари тушишидан ҳимоялаш учун зарур ҳимоя воситаларини ўрнатиш чораларини кўриб бориш;

сувни етказиб бериш, ҳудудларда суғориш тизимини яхшилаш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш;

объектдан самарали фойдаланиш ҳамда заруратга кўра, қўшимча иншоотлар ва техникалар билан таъминлаш, истеъмолчиларга уруғлик картошкалар етказиб бериш;

сув истеъмолчилари томонидан ўрнатилган асбоб-ускуналардан самарали фойдаланишни назорат қилиб бориш;

асосий воситалар ва асбоб-ускуналар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш.


4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси "Ўзсувкурилиш" АЖ билан биргаликда объектни ишга тушириш далолатномасига асосан ундан белгиланган тартибда фойдаланиш учун рухсатнома олинишини таъминласин.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

Дирекциянинг таъсис хужжатлари тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Дирекцияни сақлаш, унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган жиҳоз ва техникалар билан таъминлаш мақсадида Дирекциянинг устав капиталини шакллантиришга Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан 7 млрд. сўм ажратилишини таъминласин.


6. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Шаҳрисабз туманининг тоғолди ҳудудларида янги ўзлаштириладиган ер майдонларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


7. Белгилансинки:

2024 йил 1 мартдан бошлаб янги ўзлаштирилган ер майдонлари Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори талаблари асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади;

Дирекция устав капиталини шакллантириш учун берилган маблағлар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техника воситаларини сотиб олиб, ўзининг машина-трактор паркини шакллантиради;

Дирекция фаолияти сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ва кўрсатилган сув хўжалиги хизматларидан тушган маблағлар, Жамғарма маблағлари, шунингдек, бўш маблағларни тижорат банкларида депозитга қўйишдан олинадиган даромадлар, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари, банк кредитлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


8. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Дирекция Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани "Ҳисорак" МФЙдаги Ҳисорак қишлоғида жойлашган 2-сон касб-хунар мактабининг ўкувчилар турар жойи биносининг бўш турган қисмига вақтинча ижара тўловининг "ноль" ставкасида жойлаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Кўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 сентябрь