Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 05.10.2022 й. 21-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.10.2022 й. 2202-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.10.2022 й.

N 2202-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.10.2022 й.

N 21-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2202, 2011 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Р. Давлетов




Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида (бундан буён матнда экспертиза муассасаси деб юритилади) суд экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

қтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида экспертиза муассасаси томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказилиши мумкин.

Экспертиза муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар рўйхатига асосан шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, тадқиқотлар ўтказилиши ва унинг натижаларига кўра мутахассис фикри берилиши мумкин.".


3. 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Адвокат сўровига кўра суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан тадқиқотларни ўтказиш муддатлари экспертиза муассасаси билан тузиладиган шартномада белгиланади.".


4. 17-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Адвокат сўровига ордернинг кўчирма нусхаси, суд экспертизаси адвокат сўровига кўра тайинланганда эса ўрганиш объектлари ва тўлақонли экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган иш материаллари ҳам илова қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 октябрь