Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат статистика қўмитасининг 16.11.2022 й. 23-мб-сон "Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.12.2022 й. 3401-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.12.2022 й.

N 3401




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.11.2022 й.

N 23-мб


ҚАРОРИ



Статистика ҳисоботи шаклларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Статистика ҳисоботи шакллари 1 - 98-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон "2022 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3334, 2021 йил 25 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 25.11.2021 й., 10/21/3334/1096-сон);


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 17-мб-сон "2022 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3334-1, 2022 йил 19 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2022 й., 10/22/3334-1/0439-сон).


3. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан кучга киради.



Раис                                                                   Б. Бегалов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 декабрь