Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 21.11.2022 й. 2-2022-сон "Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2022 й. 3407-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.12.2022 й.
N 3407
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ
ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
21.11.2022 й.
N 2-2022
БУЙРУҒИ
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг
самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида
баҳолаш услубиятини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директорнинг биринчи ўринбосари А.А. Хасанов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 28 декабрь