Ички ишлар вазирлигининг 22.11.2022 й. 63-ққ-сон, Марказий банк Бошқарувининг 11.11.2022 й. 362-В-сон "Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.12.2022 й. 3410-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.12.2022 й.
N 3410
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.11.2022 й. N 63-ққ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 11.11.2022 й. N 362-В |
ҚАРОРИ
Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий
ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда
қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банки ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
П.Р. Бобожонов |
Марказий банк раиси |
М.Б. Нурмуратов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 30 декабрь