Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 30.12.2022 й. 06/04-32/4304-сон "Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида" Ахборот хабари

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

30.12.2022 й.

N 06/04-32/4304



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси


Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармалари


Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари



Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш

ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига

киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида

АХБОРОТ ХАБАРИ



Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида", "2023 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2023 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган асосий ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилади.

Солиқларнинг ставкалари бўйича. Фойда солиғи (15%, алоҳида тоифалар учун - 20%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (1,5%), қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи (0,95%), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотлари - 25%, қолганлар - 12%) бўйича ставкалар сақлаб қолинмоқда.


Қўшилган қиймат солиғи бўйича:


1. Солиқ тўловчиларнинг тоифаси, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинмоқда.


2. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилмоқда.


3. Қопланадиган (қайтариладиган) қўшилган қиймат солиғи суммасининг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача қисқартирилмоқда.


4. Қуйидагилар бекор қилинмоқда:

а) 2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар:

бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари бўйича айланма;

почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни реализация қилиш бўйича айланма;

бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш бўйича айланма;

б) 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар.


5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қ

...