Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тошкент вилояти ҳокимининг 20.01.2023 й. 25-10-0-Q/23-сон "Тошкент вилоятида давлат кўчмас мулкидан 2023 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2023 й.

N 25-10-0-Q/23



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН 2023 ЙИЛДА ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ижара тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 йил, 1-сон 45-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 12 февралдаги 5666-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил, 15-сон 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган харажатлар билан корхона ташкилот ва муассасаларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Давлат кўчмас мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2022 йил 30 декабрдаги 01/26-19/1122-сон билан киритилиб, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 02-24/10-5709-сон ва Молия вазирлигининг 02/04-32/15-сонли келишуви инобатга олинсин.


2. Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан 2023 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг 1 кв.м учун энг кам ставкалари 1 ва 2-иловаларга ҳамда ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек, алоҳида ажратилган майдонларда (асфалтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:

йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишлари;

фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги малумотларнинг марказга ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек, ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги;

ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (С.Ўразбоев)га:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш;

ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича малумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

ижарага бериладиган объектлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосида хатловдан ўтказиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги элонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 5666-сонли Фармонига асосан ижарага берилаётган давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-auksion.uz" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин;

вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ижарага бериш вазифалари юклатилсин.

Тошкент ҳақиқати газетаси бош муҳаррири (Ғ.Шералиев) давлат мулки бўлган нотурар жой, бино-иншоотларини ижарага беришда Тошкент ҳақиқати газетасида элонга берилишида бепул жойлаштирилиши таминлансин.


6. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Р.Раимов), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисоботини тўғри юритиш ва буджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (С.Ўразбоев) билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.


7. Шаҳар ва туман ҳокимларига мазкур қарорнинг 3-иловасидан келиб чиқиб, мулкнинг жойлашган манзилини инобатга олган ҳолда ҳудудий зоналарни (1-2-3-4-зона) 2023 йил 31 январга қадар белгилаш юклатилсин.


8. Вилоят ҳудудида 2023 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган буджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "нол" ставкаси белгилансин.


9. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 3 февралдаги 61-10-0-Q/22-сон "Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан 2022 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарор Тошкент ҳақиқати газетасида расмий элон қилинган кундан этиборан кучга киради.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Н. Шарипов зиммасига юклатилсин.



Тошкент вилояти ҳокими                                                        З. Мирзаев






Тошкент вилоят ҳокимининг

2023 йил 20 январдаги

25-10-0-Q/23-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2023 йилда 1 кв.м учун

қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари

(Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига)

N

Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсади

1 кв.м. майдон учун

йиллик энг кам ижара

тўлови ставкалари

(ҚҚС билан бирга)


Ишлаб чиқариш

1

Ёқилғи ишлаб чиқариш


11 900

2

Кимёвий ишлаб чиқариш (ўғит маҳсулотлари)


11 900

3

Нефт-кимё саноати


11 900

4

Машинасозлик ва асбобсозлик саноати


11 900

5

Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш


11 900

6

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


9 700

7

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати


11 900

8

Санитария ва газ ускуналари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


11 900

9

Метал конструкциялар ва маҳсулотлар саноати


11 900

10

Машина ва ускуналарни таъмирлаш


11 900

11

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


11 900

12

Ичимликлар ишлаб чиқариш


11 900

13

Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш


11 900

14

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш


11 900

15

Резина ва платмасса буюмлар ишлаб чиқариш


11 900

Қурилиш саноати

16

Қурилиш, йўл ва коммунал муҳандислик


9 700

17

Дераза, эшиклар ва мебел ишлаб чиқариш саноати (ёғочдан)


11 900

18

Дераза, эшик ва мебеллар ишлаб чиқариш (пластик, алюмин ва МДФдан)


11 900

19

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


11 900

20

Шлакоблок ишлаб чиқариш


11 600

21

Полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш


11 900

22

Бошқа қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш


11 900

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

23

Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати


11 900

24

Ёғочни қайта ишлаш саноати


11 900

25

Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати


11 900

Енгил саноат

26

Тўқимачилик саноати


11 900

27

Тикувчилик саноати


11 900

28

Чарм, мўйна ва поябзал маҳсулотлари саноати


11 900

29

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш турлари


11 900

Озиқ-овқат саноати

30

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари)


11 900

31

Гўшт маҳсулотлари саноати


11 900

32

Сут маҳсулотлари саноати


11 900

33

Балиқ маҳсулотлари саноати


11 900

34

Тегирмончилик саноати


11 900

35

Комбикорм (омухта ем) саноати


9 700

36

Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш


11 900

37

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари


11 900

Саноатнинг бошқа тармоқлари

38

Тиббиёт саноати


11 900

39

Полиграфия саноати


11 900

40

Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш


14 600

Қишлоқ хўжалиги

41

Ўсимликшунослик 1 гектар ер майдони учун


4 798 000

42

Иссиқхона хўжалиги


9 000

43

Чорвачилик ва паррандачилик


5 700

44

Балиқчилик (шу жумладан сунъий майдон) 1 гектар учун


4 798 000

45

Асаларичилик 1 гектар ер майдони учун


3 119 000

46

Ветеринария хизматлари


11 900

47

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар


11 900

48

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 гектар ер майдони учун


4 798 000

Транспорт ва алоқа

49

Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобил тўхташ жойлари ва гараж)


11 900

50

Транспорт инфратузилмалари (жарима майдонлари)


3 000

51

Автомобилларни ювиш


38 500

52

Автомобилларга ёнилғи қуйиш(бензин, дизел)


38 500

53

Автомобилларга ёнилғи қуйиш(газ қуйиш шаҳобчалари)


46 800

54

Электромобилларни қувватлаш шаҳобчаси


11 900

55

Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари


21 620

56

Почта алоқаси


11 900

57

Курерлик алоқаси


24 000

58

Электр-симли алоқа


24 000

59

Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида)


100 800

Савдо ва умумий овқатланиш

60

Улгуржи савдо


33 600

61

Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорларидаги савдо дўконлари


33 600

62

Чакана савдо


33 600

63

Умумий овқатланиш


33 600

64

Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд)


33 600

65

Китоб дўконлари


4 700

66

Ломбардлар


43 400

Хизмат кўрсатиш

67

Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини ижарага бериш жойлари


33 600

68

Интернет ва компьютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш (нусха кўчириш хизмати)


33 600

69

Компьютер ўйинларини ташкил этиш


50 400

70

Кўчмас мулклар билан боғлиқ муносабатлар


33 600

71

Реклама, кўргазмалар хизматлари


33 600

72

Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари


60 000

73

Меҳмонхона ҳўжалиги


38 400

74

Умумий яшаш жойлари


29 900

75

Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари


19 320

76

Сартарошхона, фотосалон, модалар ателеси, поябзалларни таъмирлаш устахонаси


28 900

77

Ҳаммомлар


33 600

78

Сауналар ва бассейнлар


33 600

79

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари


19 300

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

80

Соғлиқни сақлаш


11 900

81

Тиббий диагностика хизмати (шу жумладан лаборатория)


11 900

82

Сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш


11 900

83

Фитобар


11 900

84

Маданий кўнгилочар марказлар (билярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар)


11 900

85

Жисмоний тарбия ва спорт


11 900

86

Дорихоналар


11 900

87

Оптика, тиббиёт анжомлари ва жиҳозлар савдо дўконлари


11 900

88

Ижтимоий-дорихоналар


11 900

Таълим

89

Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш


11 900

90

Ўқув курсларини ташкил этиш


11 900

91

Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


11 900

92

Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)


9 700

93

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида умумий овқатланиш


11 900

94

Умумий ўрта таълим мактабларида умумий овқатланиш


11 900

95

Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат таълим муассасалари учун)


8 500

96

Маданият ва санъат


11 900

97

Кўргазмалар


11 900

98

Маданият ва дам олиш боғлари


11 900

99

Ботаника боғлари ва зоопарклар


11 900

100

Телевидениялар ва радиоэшиттиришлар редакциялари


11 900

101

Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари


11 900

102

Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш


11 900

103

Автомактаблар


11 900

Молия-кредит фаолияти

104

Молия, кредит ва пенсия таъминоти (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари)


33 600

105

Аудиторлик фаолияти


33 600

106

Маркетининг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар


33 600

107

Банк фаолияти


33 600

Фаолиятнинг бошқа турлари

108

Суғурта ва нотариал хизматлар


33 600

109

Суд ва юридик хизмат муассасалари


28 900

110

Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар


28 900

111

Жамоатчилик бирлашмалари


9 700

112

Омборхоналар


33 600

113

Давлат ташкилотларига офис


14 600

114

Хусусий ташкилотларга офис


52 600

115

Архив хизмати


14 600

116

Таҳририят ва нашриётлар


19 300

117

Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулот ларни тўплаш жойлари


19 300

118

Турар жой-коммунал ҳўжаликлари


19 300

119

Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш


38 400

120

Вулканизация, пайвандлаш, чилангарлик ишларининг барча турлари


29 200

121

Лабораториялар


11 900

122

Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет)


96 400

123

Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари


52 600

124

Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчалари


46 100

125

Ҳунармандчилик турлари бўйича (ёдгорлик мажмуалари ясаш, мисгарлик, ўймакорлик, рассомчилик, дўппидўзлик, телпак, чўгирма, чопон ва х.к)


11 900

126

Авиа кассалар (шу жумладан темир йўл, автотранспорт ва бошқалар)


52 600

127

Банкоматлар


480 800

128

Нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш


11 900

           

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ва муассасалари ҳудудларида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг "нол" ставкаси қўлланилади.


**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига мувофиқ "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати" ЎзЛиДеПнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Ферган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар (шу жумладан, Миробод туман) Кенгашлари, шунингдек "ХХИ аср" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун партия балансидаги тегишли давлат мулкларидан фойдаланганлик учун 2014 йил 1 августдан ижара тўловининг "нол" ставкаси қўлланилади.


***) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 834-сонли қарорига асосан давлат мулклари, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлашган давлат мулклари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга туман ёки шахар ёшлар иттифоқининг тафсиясига асосан беш йилгача бўлган муддатга ижара ҳақи "нол" ставкада белгиланади.


****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан 2018 йилдан Олимпиада чемпионлари ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тафсиясига асосан аҳоли гавжум ҳудудларидан хусусий спорт ташкилотлари учун давлат мулки ва ер участкалари ажратилади ҳамда спорт йўналишини сақлаб қолиш шарти билан "нол" ставкада ижарага берилади.


*****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги 609-20-сонли қарорига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотлар, асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларни вазирликнинг тизим ташкилотларига ижара шартномаси асосида берилишида ижара тўловининг "нол" ставкаси белгиланади.


******) Олий ва ўрта таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактаблар ҳудуди (ичкариси)да жойлашган объектларни (балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва/ёки таълим олувчилар учун хизмат кўрсатадиган ошхона, савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа фаолиятлар бўйича) ижара хақи ҳисоблашда ёзги таътил даври учун олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2 (икки) ой ва умумий ўрта таълим мактабларида 3 (уч) ой муддатга ижара тўловлари чегириб берилади. Ижарага олувчи ташаббуси билан ижара хақи ҳисобланиши мумкин.






Тошкент вилоят ҳокимининг

2023 йил 20 январдаги

25-10-0-Q/23-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2023 йилда 1 кв.м учун

қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари

(вилоятнинг қолган туман ва шаҳарларига)

N

Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсади


1 кв.м. майдон учун

йиллик энг кам ижара тўлови

ставкалари (ҚҚС билан бирга)


Ишлаб чиқариш

1

Ёқилғи ишлаб чиқариш


8 700

2

Кимёвий ишлаб чиқариш (ўғит маҳсулотлари)


8 700

3

Нефт-кимё саноати


8 700

4

Машинасозлик ва асбобсозлик саноати


8 700

5

Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш


8 700

6

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


7 200

7

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати


7 200

8

Санитария ва газ ускуналари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


8 700

9

Метал конструкциялар ва маҳсулотлар саноати


8 700

10

Машина ва ускуналарни таъмирлаш


8 700

11

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


8 700

12

Ичимликлар ишлаб чиқариш


8 700

13

Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш


8 700

14

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш


8 700

15

Резина ва платмасса буюмлар ишлаб чиқариш


8 700

Қурилиш саноати

16

Қурилиш, йўл ва коммунал муҳандислик


7 200

17

Дераза, эшиклар ва мебел ишлаб чиқариш саноати (ёғочдан)


8 700

18

Дераза, эшик ва мебеллар ишлаб чиқариш (пластик, алюмин ва МДФдан)


8 700

19

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


8 700

20

Шлакоблок ишлаб чиқариш


8 700

21

Полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш


8 700

22

Бошқа қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш


8 700

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

23

Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати


8 700

24

Ёғочни қайта ишлаш саноати


8 700

25

Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати


8 700

Енгил саноат

26

Тўқимачилик саноати


8 700

27

Тикувчилик саноати


8 700

28

Чарм, мўйна ва поябзал маҳсулотлари саноати


8 700

29

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш турлари


8 700

Озиқ-овқат саноати

30

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари)


8 700

31

Гўшт маҳсулотлари саноати


8 700

32

Сут маҳсулотлари саноати


8 700

33

Балиқ маҳсулотлари саноати


8 700

34

Тегирмончилик саноати


8 700

35

Комбикорм (омухта ем) саноати


7 200

36

Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш


8 700

37

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари


8 700

Саноатнинг бошқа тармоқлари

38

Тиббиёт саноати


8 700

39

Полиграфия саноати


8 700

40

Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш


10 600

Қишлоқ хўжалиги

41

Ўсимликшунослик 1 гектар ер майдони учун


3 559 100

42

Иссиқхона хўжалиги


8 000

43

Чорвачилик ва паррандачилик


4 300

44

Балиқчилик (шу жумладан сунъий майдон) 1 гектар учун


3 559 100

45

Асаларичилик 1 гектар ер майдони учун


2 313 600

46

Ветеринария хизматлари


8 700

47

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар


8 700

48

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 гектар ер майдони учун


3 559 100

Транспорт ва алоқа

49

Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобил тўхташ жойлари ва гараж)


8 700

50

Транспорт инфратузилмалари (жарима майдонлари)


2 400

51

Автомобилларни ювиш


25 100

52

Автомобилларга ёнилғи қуйиш (бензин, дизел)


32 400

53

Автомобилларга ёнилғи қуйиш (газ қуйиш шаҳобчалари)


35 100

54

Электромобилларни қувватлаш шаҳобчаси


8 700

55

Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари


16 200

56

Почта алоқаси


8 700

57

Курерлик алоқаси


17 700

58

Электр-симли алоқа


17 700

59

Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида)


74 800

Савдо ва умумий овқатланиш

60

Улгуржи савдо


25 000

61

Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорларидаги савдо дўконлари


25 000

62

Чакана савдо


25 000

63

Умумий овқатланиш


25 000

64

Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд)


25 000

65

Китоб дўконлари


3 600

66

Ломбардлар


32 200

Хизмат кўрсатиш

67

Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини ижарага бериш жойлари


25 000

68

Интернет ва компьютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш (нусха кўчириш хизмати)


25 000

69

Компьютер ўйинларини ташкил этиш


37 500

70

Кўчмас мулклар билан боғлиқ муносабатлар


25 000

71

Реклама, кўргазмалар хизматлари


25 000

72

Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари


44 300

73

Меҳмонхона ҳўжалиги


28 400

74

Умумий яшаш жойлари


21 700

75

Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари


14 260

76

Сартарошхона, фотосалон, модалар ателеси, поябзалларни таъмирлаш устахонаси


21 700

77

Ҳаммомлар


25 000

78

Сауналар ва бассейнлар


25 000

79

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари


14 200

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

80

Соғлиқни сақлаш


8 700

81

Тиббий диагностика хизмати (шу жумладан лаборатория)


8 700

82

Сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш


8 700

83

Фитобар


8 700

84

Маданий кўнгилочар марказлар (билярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар)


8 700

85

Жисмоний тарбия ва спорт


8 700

86

Дорихоналар


8 700

87

Оптика, тиббиёт анжомлари ва жиҳозлар савдо дўконлари


8 700

88

Ижтимоий-дорихоналар


8 700

Таълим

89

Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш


8 700

90

Ўқув курсларини ташкил этиш


8 700

91

Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


8 700

92

Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)


7 245

93

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида умумий овқатланиш


8 700

94

Умумий ўрта таълим мактабларида умумий овқатланиш


8 700

95

Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат таълим муассасалари учун)


6 600

96

Маданият ва санъат


8 700

97

Кўргазмалар


8 700

98

Маданият ва дам олиш боғлари


8 700

99

Ботаника боғлари ва зоопарклар


8 700

100

Телевидениялар ва радиоэшиттиришлар редакциялари


8 700

101

Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари


8 700

102

Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш


8 700

103

Автомактаблар


8 700

Молия-кредит фаолияти

104

Молия, кредит ва пенсия таъминоти (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари)


25 000

105

Аудиторлик фаолияти


23 400

106

Маркетининг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар


25 000

107

Банк фаолияти


25 000

Фаолиятнинг бошқа турлари

108

Суғурта ва нотариал хизматлар


25 000

109

Суд ва юридик хизмат муассасалари


21 700

110

Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар


21 700

111

Жамоатчилик бирлашмалари


7 000

112

Омборхоналар


25 000

113

Давлат ташкилотларига офис


10 600

114

Хусусий ташкилотларга офис


39 100

115

Архив хизмати


8 900

116

Таҳририят ва нашриётлар


14 200

117

Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларни тўплаш жойлари


14 200

118

Турар жой-коммунал ҳўжаликлари


14 200

119

Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш


28 400

120

Вулканизация, пайвандлаш, чилангарлик ишларининг барча турлари


21 900

121

Лабораториялар


8 700

122

Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет)


71 400

123

Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари


39 100

124

Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчалари


34 200

125

Ҳунармандчилик турлари бўйича (ёдгорлик мажмуалари ясаш, мисгарлик, ўймакорлик, рассомчилик, дўппидўзлик, телпак, чўгирма, чопон ва х.к)


8 700

126

Авиа кассалар (шу жумладан темир йўл, автотранспорт ва бошқалар)


39 100

127

Банкоматлар


356 600

128

Нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш


8 700

              

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ва муассасалари ҳудудларида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг "нол" ставкаси қўлланилади.


**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига мувофиқ "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати" ЎзЛиДеПнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Ферган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар (шу жумладан, Миробод туман) Кенгашлари, шунингдек "ХХИ аср" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун партия балансидаги тегишли давлат мулкларидан фойдаланганлик учун 2014 йил 1 августдан ижара тўловининг "нол" ставкаси қўлланилади.


***) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 834-сонли қарорига асосан давлат мулклари, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлашган давлат мулклари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга туман ёки шахар ёшлар иттифоқининг тафсиясига асосан беш йилгача бўлган муддатга ижара ҳақи "нол" ставкада белгиланади.


****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан 2018 йилдан Олимпиада чемпионлари ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тафсиясига асосан аҳоли гавжум ҳудудларидан хусусий спорт ташкилотлари учун давлат мулки ва ер участкалари ажратилади ҳамда спорт йўналишини сақлаб қолиш шарти билан "нол" ставкада ижарага берилади.


*****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги 609-20-сонли қарорига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотлар, асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларни вазирликнинг тизим ташкилотларига ижара шартномаси асосида берилишида ижара тўловининг "нол" ставкаси белгиланади.


******) Олий ва ўрта таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактаблар ҳудуди (ичкариси)да жойлашган объектларни (балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва/ёки таълим олувчилар учун хизмат кўрсатадиган ошхона, савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа фаолиятлар бўйича) ижара хақи ҳисоблашда ёзги таътил даври учун олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2 (икки) ой ва умумий ўрта таълим мактабларида 3 (уч) ой муддатга ижара тўловлари чегириб берилади. Ижарага олувчи ташаббуси билан ижара хақи ҳисобланиши мумкин.






Тошкент вилоят ҳокимининг

2023 йил 20 январдаги

25-10-0-Q/23-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар


1-Ҳудудий зоналар коэффициенти(Кз)

Т/р

Шаҳар туманлар номи


Зоналар


Ҳудудий зонлар коэффициенти


1.

Нурафшон шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бекобод шаҳри

Янгийўл шаҳри

Оҳангарон шаҳри

Зангиота тумани

Тошкент тумани

Қибрай тумани

Бўстонлиқ тумани


1-2-3-4 зона


1-зона -3,0

2-зона -2,9

3-зона -2,8

4-зона -2,7

2.

Янгийўл тумани

Ўрта Чирчиқ тумани


1-2-3-4 зона

1-зона -2,8

2-зона -2,7

3-зона -2,6

4-зона -2,5


3.

Қолган туманлар

(жами 9 та)


1-2-3-4 зона

1-зона -2,6

2-зона -2,5

3-зона -2,4

4-зона -2,3


       

2-Қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ):


алоҳида турган бино - 1,5;

бинонинг ички қисмида жойлашаган ва тақаб қурилган - 1,0;

бинонинг юқори қисмида (чердак, болохона) - 0,7;

ертўла (ярим ертўла) - 0,5;

бетонлаштирилган (асфалтланган) иншоотлар - 0,3.


3-Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):


ер майдони ва бинонинг ички ўтиш йўлаклари мавжуд бўлганда - 0,8.

ер майдони ва бинонинг ички ўтиш йўлаклари мавжуд бўлмаганда - 0.


4-Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):


асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,5;

иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,4;

радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда - 0,5.


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш қуйдаги тарзда аниқланади:


Тс= Эс * Кз * (Кқҳ+Ко).


бунда:

Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.






Тошкент вилоят ҳокимининг

2023 йил 20 январдаги

25-10-0-Q/23-сон қарорига

4-ИЛОВА



Радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари (техник ускуналар)

ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи

тўловлари ҳисобланиши тартиби


1 - Бино ва иншоотларнинг юқори қисми, чердак, болохона (шунингдек давлат мулки бўлган иншоотларнинг юқори қисми) қисимларида ўрнатилганда:


Тс = Эс * Кз * (Кқҳ+Ко).


Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.

Кз - ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ - 0,7.

Кҳ - 0,0.

Ко - 0,5.


2 - Бино ва иншоотларга бириктирилган шунингдек алоҳида ажратилган майдонларга ўрнатилганда:


Тс= Эс * Кз * (Кқҳ+Ко).


Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка (умумий ижара майдони тортқич қозиқларнинг умумий периметри бўйича ҳисобланади).

Кз - ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ - 0,0.

Кҳ - 0,8.

Ко - 0,5.


3 - Бино ва иншоотларнинг ички қисмида жойлашаган хоналарга техник ускуналари ўрнатилганда:


Тс = Эс * Кз * (Кқҳ+Ко).


Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.

Кз - ҳудудий зона коэффициенти.

Кқ - 1,0.

Кҳ -0,0.

Ко - 0,5.



Манба: e-qaror.gov.uz.