Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 15.05.2023 й. 6-мҳ-сон "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.05.2023 й. 3020-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.05.2023 й.

N 3020-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.05.2023 й.

N 6-мҳ


БУЙРУҒИ



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари

ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги

низомнинг иловасига ўзгартириш

киритиш тўғрисида

          

      

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3020, 2018 йил 1 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3020/1332-сон) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловасининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

5.

Тадбирни ўтказиш манзили ҳамда масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар



"



б) туман, шаҳар






в) маҳалла, мавзе, кўча






г) уй






д) тадбирда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг махсус дастурлари орқали масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар (агар тадбирда онлайн иштирок этиш кўзда тутилган бўлса)

        


            

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         

         

Вазир                                                                                                             А.Д. Ташкулов

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 май