Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 29.05.2023 й. 7-мҳ-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.05.2023 й. 3436-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2023 й.

N 3436




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.05.2023 й.

7-мҳ сон


БУЙРУҒИ



Электрон ҳисоблаш машиналари учун

яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини

расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида

      

       

Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

           

        

Адлия вазири                                                                  А.Д. Ташкулов

         

          




Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

           

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 18 августдаги 45-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1402, 2004 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 402-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 37-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1402-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 426-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 68-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1402-2, 2013 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 19-сон, 243-модда).

          

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь