Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 24.05.2023 й. 17-сон, Марказий банк Бошқарувининг 19.05.2023 й. 350-В-1-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 06.05.2023 й. 01/05/2080-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 31.05.2023 й. 3121-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.05.2023 й.

N 3121-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.05.2023 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.05.2023 й.

N 350-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2023 й.

N 01/05/2080

ҚАРОРИ



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига

ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг

4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарори (рўйхат рақами 3121, 2019 йил 15 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 10/19/3121/2483-сон) билан тасдиқланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт ва молия вазири

Ш.Д. Кудбиев

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Вазир

А.Б. Воитов

  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь