Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 25.05.2023 й. 05/05-05/01-сон "Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.06.2023 й. 3155-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.06.2023 й.

N 3155-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.05.2023 й.

N 05/05-05/01


ҚАРОРИ



Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга

таъсирини баҳолаш методикасига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сон "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 19 мартдаги 01-11/01-05-сон қарори (рўйхат рақами 3155, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3155/2975-сон) билан тасдиқланган Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратураси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                 Ш.Ш. Шарахметов






Қарорга

ИЛОВА



Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга

таъсирини баҳолаш методикасига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Методика Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳалар деб юритилади), шунингдек амалдаги қонунчилик ҳужжатларини товар ва молия бозоридаги рақобатга таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда рақобатга таъсирни баҳолаш деб юритилади) тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" деган сўзлар "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва 7-банднинг "г" кичик бандидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 11-банднинг биринчи хатбошиси ва 21-банднинг учинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль)" деган сўзлар "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларида (рўйхат рақами 3333, 2021 йил 18 ноябрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июнь