Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 23.06.2023 й. 112-сон "Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.07.2023 й. 2232-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.07.2023 й.

N 2232-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

23.06.2023 й.

N 112


БУЙРУҒИ



Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган

микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни

сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа

ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2011 йил 18 майдаги 81-сон буйруғи (рўйхат рақами 2232, 2011 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.Б. Воитов






Буйруққа

ИЛОВА



Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган

микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни

сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа

ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. 27-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. 3-илованинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4. 4-илованинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 июль