Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Транспорт вазирининг 26.06.2023 й. 17-сон "Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2023 й. 2416-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2023 й.

N 2416-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

26.06.2023 й.

N 17


БУЙРУҒИ



Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш

қоидалари иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 27 декабрдаги 14н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2416, 2013 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари иловасидан "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 27 декабрдаги 14-н-сон буйруғи билан тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     И.Р. Махкамов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 июль