Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2005 й. 36-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибидаги ўзгариш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.01.2005 й.
N 36
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ
ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАРКИБИДАГИ
ЎЗГАРИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибидаги:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори лавозими қисқартирилсин.
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори лавозими киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов