Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ички ишлар вазирининг 10.08.2023 й. 396-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.08.2023 й. 2303-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.08.2023 й.

N 2303-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

10.08.2023 й.

N 396


БУЙРУҒИ



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Аҳолини автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан ўз вақтида таъминлаш учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш ҳамда уларни қўшимча ҳимоя элементлари билан таминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) билан тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                        П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "1,5" рақами "3,5" рақами билан алмаштирилсин.


2. 2-банддаги "тиркамалар (ярим тиркамалар) учун" ҳамда "75 фоизи" деган сўзлар тегишли равишда "тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун" ҳамда "1,75 баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-банддаги "1" рақами "3,5" рақами билан алмаштирилсин.


4. 5-банддаги "50 фоизи" деган сўзлар "1,75 баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 1-бобнинг изоҳида:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;

йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;";

тўртинчи хатбошидаги "транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларини сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи" деган сўзлар "РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 5-бобнинг изоҳида:

иккинчи - тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 август