Миллий гвардия қўмондонининг 19.08.2023 й. 211-сон "Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.09.2023 й. 3456-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.09.2023 й.
N 3456
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ
19.08.2023 й.
N 211
БУЙРУҒИ
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари
шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмондон Р.М. Джураев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 12 сентябрь