Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2023 й. 458-сон "Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2023 й.

N 458




ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ

ТИЗИМИДАГИ   ФУТБОЛ   АКАДЕМИЯЛАРИ

ВА ФУТБОЛ МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол маҳорат мактаблари амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўтказилганлиги ва улар футбол академиялари (кейинги ўринларда - футбол академиялари) сифатида қайта ташкил этилганлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари (кейинги ўринларда - футбол мактаблари) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ва футбол мактабларининг намунавий тузилмалари 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол академиялари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат нормалари 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги айрим спорт мактабларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларига ўтказилаётган футбол майдонлари рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

футбол академияларига футбол мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва бошқа спорт-таълим ташкилотларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда бошқа иқтидорли номзодлар танлов асосида қабул қилинади;

футбол академиялари ўқувчиларини овқатлантириш, турар жой ва кийим-бош билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди ҳамда ўқувчилар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат, турар жой ва кийим-бош билан тўлиқ таъминланади;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари ва айрим ходимларига футбол академиялари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш, тиббиёт ходимлари учун эса моддий рағбатлантириш тартиби ва шартлари қўлланилади;

футбол академиялари ва футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бош бухгалтери ва бухгалтер ёрдамчиси меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг базавий тариф ставкалари тегишлича директор ва директор ўринбосари базавий тариф ставкаларининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.


4. Ўзбекистон футбол ассоциациясига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда футбол академияларининг моддий-техника базаси имкониятидан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим дастури бўйича таълим олиш жараёнларини 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич футбол академиялари ҳудудида ташкил этиш чораларини кўриш тавсия этилсин. Бунда:

футбол академияларида ўқув жараёни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади;

футбол академиялари ўқувчиларини Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш тизими жорий этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ўқишга қабулни 2024/2025 ўқув йилидан эътиборан бошлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

мослаштирилган биноларда жойлаштирилган, етарли даражада самарали фаолият кўрсатмаётган мавжуд футбол мактабларини мақбуллаштириш ҳисобига уларнинг мол-мулки, спорт анжомлари ва тренер кадрларини Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларининг моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлашга йўналтирсин;

футбол академиялари ва футбол мактабларининг инфратузилмаси ҳамда моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2024 йилдан бошлаб белгиланган тартибда маҳаллий бюджетларнинг орттириб бажарилган қисми ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобига футбол мактаблари учун бино ва иншоотларни қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда:

спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларидаги иқтидорли футболчиларни футбол академияларига доимий равишда номзод сифатида йўналтириб борсин;

очиқ танлов асосида футбол академиялари ҳамда футбол мактабларини малакали кадрлар ва тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрсин;

футбол мактаблари тренерлари томонидан спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг футбол майдонларида машғулотлар ташкил этиш бўйича режа жадвални ишлаб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси

футбол академияларининг

РЎЙХАТИ

          

Т/р

      

Футбол академияси номи

       

1.

Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси


2.

Андижон вилояти футбол академияси


3.

Бухоро вилояти футбол академияси


4.

Жиззах вилояти футбол академияси


5.

Қашқадарё вилояти футбол академияси


6.

Навоий вилояти футбол академияси


7.

Наманган вилояти футбол академияси


8.

Самарқанд вилояти футбол академияси


9.

Сирдарё вилояти футбол академияси


10.

Сурхондарё вилояти футбол академияси


11.

Тошкент вилояти футбол академияси


12.

Фарғона вилояти футбол академияси


13.

Хоразм вилояти футбол академияси


14.

Тошкент шаҳар футбол академияси


          

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорати мактаблари тегишлича футбол академиялари сифатида қайта ташкил этилган.

        

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси

футбол академияларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

          









































Тренерлар кенгаши


Директор







































































































Директорнинг спорт

ишлари бўйича

ўринбосари

1



Директорнинг ўқув ва

маънавий-маърифий

ишлар бўйича

ўринбосари

1


Директорнинг хўжалик

ишлари бўйича

ўринбосари

1


Кадрлар бўйича

инспектор

1
















































Спорт таҳлилчиси

1



Психолог

(спорт психологи)

1


Хизмат кўрсатувчи

ходимлар*


Юрисконсульт

0,5
















































Спорт селекционери

(скаут)

1



Тиббиёт бўлими

3










Бухгалтерия

2























































Тренерлар бўлими

19























































         

Ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони - 32,5 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 5,5 нафар.


*) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.

         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси

ҳузуридаги футбол мактабларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

            














Директор


















































































































Директорнинг спорт

ишлари бўйича ўринбосари

1






Директорнинг хўжалик

ишлари бўйича

ўринбосари

1


Кадрлар бўйича

инспектор -

иш юритувчи

1







































































Хизмат кўрсатувчи

ходимлар**


Бухгалтерия

1





Спорт селекционери

(скаут)

1



Психолог

(спорт психологи)

1































































Спорт таҳлилчиси

1



Тиббиёт бўлими

2












































































Тренерлар*























































           

Ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони - 10 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 4 нафар.


*) Тренерлар сони гуруҳларнинг шаклланиши ва машғулотлар ҳажмига қараб белгиланади.


**) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциацияси

футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш

учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош

билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат

НОРМАЛАРИ

      

I. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЯШАШ УЧУН ЖИҲОЗЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ НОРМАЛАРИ

       

Т/р

        

Жиҳоз номи

   

Ўлчов

бирлиги

      

Бир нафар

ўқувчи учун

талаб

этиладиган

миқдор

     

Фойдаланиш

муддати*

      

1.

Тўшак


дона

1

5 йил

2.

Пахтали адёл


дона

1

3 йил

3.

Ёстиқ


дона

1

3 йил

4.

Чойшаб


дона

1

5 йил

5.

Жун адёл


дона

1

3 йил

6.

Сочиқ


дона

2

1 йил

7.

Ёстиқ жилди


дона

2

1 йил

8.

Простиня


дона

2

1 йил

9.

Кўрпажилд


дона

2

1 йил

10.

Кийим учун жавон


дона

1

5 йил

11.

Тумбочка


дона

1

5 йил

12.

Стол


дона

1

5 йил

13.

Стул


дона

1

5 йил

14.

Графин ва стакан


жамланма

1

3 йил

       

*) Жиҳозни алмаштиришда унинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинади.



II. ЎҚУВЧИЛАРНИ СПОРТ АНЖОМЛАРИ ВА

КИЙИМ-БОШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ НОРМАЛАРИ

          

Т/р

        

Номи

   

Ўлчов

бирлиги

        

Бир нафар

спортчи учун

      

Фойдаланиш

муддати


1.

Спорт костюми


дона

1

1 йил

2.

Шамолдан ҳимоя қилувчи костюм


дона

1

2 йил

3.

Махсус спорт костюми


дона

1

1 йил

4.

Футболка (оч рангли)


дона

1

3 ой

5.

Футболка (тўқ рангли)


дона

1

3 ой

6.

Калта шимлар


дона

1

6 ой

7.

Машқлар учун сочиқ


дона

1

6 ой

8.

Пайпоқлар


жуфт

1

2 ой

9.

Кроссовкалар


жуфт

1

1 йил

10.

Махсус спорт пойабзали (бутса)


жуфт

1

1 йил

11.

Спорт сумкаси


дона

1

2 йил

12.

Машғулот учун қалпоқчалар


дона

1

2 йил

     

         

III. ЎҚУВЧИЛАРНИ КУНЛИК ОЗИҚ-ОВҚАТ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ НОРМАЛАРИ

         

Т/р

      

Маҳсулотларнинг номи

      

Грамм

(брутто)

      

1.

Буғдой нон (1 навли)


400

2.

Жавдари нон


80

3.

Буғдой уни (1 навли)


20

4.

Картошка уни


20

5.

Макарон маҳсулотлари (олий навли)


20

6.

Гуруч (аланга)


60

7.

Дуккакли дон маҳсулотлари


20

8.

Шакар


70

9.

Асал


30

10.

Қандолатчилик маҳсулотлари


50

11.

Сариёғ 82,5%


50

12.

Ўсимлик ёғи


20

13.

Сут


500

14.

Қаймоқ


20

15.

Творог


60

16.

Пишлоқ


45

17.

Мол гўшти (тоифа)


100

18.

Парранда гўшти (товуқ)


200

19.

Колбаса маҳсулотлари


100

20.

Зоғора балиқ


70

21.

Тухум (дона)


1,5

22.

Картошка


300

23.

Сабзавотлар


500

24.

Қовоқ


20

25.

Томат пастаси


5

26.

Мева резаворлари, олма


400

27.

Мевали шарбат ва витаминли ичимликлар


200

28.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак (5 гр)


20

29.

Чой


0,5

30.

Какао


2

31.

Йодли туз


5

32.

Хамиртуруш


1

33.

Минерал сув


1000

         

Изоҳ. Ушбу норма энг юқори норма ҳисобланади. Ўқувчилар учун аниқ нормалар унинг ёши ва жинсига, шунингдек, ўқитиш бўғинига боғлиқ равишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади.

        

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати

ва спорт вазирлиги тизимидаги айрим спорт

мактабларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси

ҳузуридаги футбол мактабларига ўтказилаётган

футбол майдонлари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

       

Спорт мактаблари номи

    

Спорт мактабларининг футбол

майдонлари манзили

     

Футбол майдонлари

ўтказилаётган футбол

мактаби номи

     

   

Қорақалпоғистон Республикаси

     

1.

Нукус шаҳри

спорт мактаби


Нукус шаҳри

Чимбой гузари


Қорақалпоғистон Республикаси

футбол мактаби


    

Андижон вилояти

      

2.

Хонобод шаҳар

спорт мактаби


Хонобод шаҳар

Хонобод кўчасидаги 4-уй


Андижон вилояти

футбол мактаби


     

Жиззах вилояти

        

3.

Ғаллаорол тумани

спорт мактаби


Ғафур Ғулом маҳалласи

Мустақиллик кўчаси


Жиззах вилояти

футбол мактаби


    

Қашқадарё вилояти

        

4.

Шаҳрисабз тумани

спорт мактаби


Шаҳрисабз туман "Камолот"

МФЙ Ипак йўли кўчасидаги 122-уй


Қашқадарё вилояти

футбол мактаби

      

Наманаган вилояти

       

5.

Тўрақўрғон тумани

спорт мактаби

Тўрақўрғон тумани "Исвахон"

МФЙ Янгиобод кўчасидаги

1-уй манзилида жойлашган

"Ёшлик" ўйингоҳи

      

Наманган вилояти

футбол мактаби

     

Самарқанд вилояти

          

6.

Самарқанд шаҳар

2-сон спорт мактаби


Самарқанд шаҳар

"Нурафшон" МФЙдаги

"Нурафшон" ўйингоҳи


Самарқанд вилояти

футбол мактаби

   

Сурхондарё вилояти

         

7.

Жарқўрғон тумани

1-сон спорт мактаби


Жарқўрғон тумани "Сурхон

Соҳили" МФЙ да жойлашган

"Пахтакор" ўйингоҳи

     

Сурхондарё вилояти

футбол мактаби


8.

Жарқўргон тумани

2-сон спорт мактаби


Жарқўргон тумани

"Сурхон" МФЙ

     

   

Сирдарё вилояти

          

9.

Сайхунобод тумани

спорт мактаби


Сайхунобод тумани "Турон"

МФЙ, Навоий шоҳ

кўчасидаги 108-уй

    

Сирдарё вилояти

футбол мактаби


10.

Сардоба тумани

спорт мактаби


Сардоба туман "Наврўз"

МФЙ Дўстлик кўчасидаги 26-уй

      



Тошкент вилояти

        

11.

Юқоричирчиқ тумани

спорт мактаби марказий

стадиони


Юқоричирчиқ тумани

"Қорасув" МФЙ Ҳамкорлик

кўчасидаги 36-уй

Тошкент вилояти

футбол мактаби

12.

Қуйичирчиқ тумани

2-сон спорт мактаби

"Пахтазор" стадиони

       

Қуйичирчиқ тумани

"Пахтазор" МФЙ Наврўз

кўчасидаги 2-А уй

13.

Пискент тумани

спорт мактаби


Пискент тумани

"Лола ариқ" МФЙ

        

Фарғона вилояти

         

14.

Марғилон шаҳар,

1-сон спорт мактаби


Марғилон шаҳар

"Зуҳро" МФЙ

Фарғона вилояти

футбол мактаб

15.

Фарғона шаҳар

2-сон спорт мактаби


Фарғона шаҳар

С.Темур кўчаси

          

Хоразм вилояти

       

16.

Янгибозор тумани

спорт мактаби


Янгибозор тумани "Дўстлик"

маҳалласи Кўҳинур кўчасидаги

67-уйда жойлашган

марказий ўйингоҳ

           

Хоразм вилояти

футбол мактаб


         

Изоҳ. Келгусида қўшимча майдонларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларига ўтказиш юзасидан таклифлар Узбекистон футбол ассоциациясининг таклифларига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг тегишли қарори билан амалга оширилади.

         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча

      

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди тўртинчи хатбошиси "терма жамоа" сўзларидан кейин ", футбол академиялари" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорининг 4-банди "а" кичик бандининг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 сентябрь