Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон "Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 25.07.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.09.2023 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.10.2023 й.

N ЎРҚ-871



ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 25 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 29 сентябрда маъқулланган


Мамлакатимизда ер муносабатлари соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли тарзда ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ер участкаларини ижарага олишда ижара муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқ белгилаш, ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш, жамоат эҳтиёжлари учун оммавий сервитут белгилашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига сервитут тўғрисидаги шартномага, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига, сервитутни ўзгартириш ва уни бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилаш қоидаларига доир қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари ижара муносабатларининг объектига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби белгиланмоқда, ер участкаларини ижарага бериш тартиби ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ерга бўлган мулк ҳуқуқини бекор қилиш асослари аниқлаштирилмоқда.

Мазкур Қонун ижара муносабатлари янада кенгайишига, сервитут белгилаш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги 152-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, N 31-33, 371-модда; 1993 йил, N 5, 235-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 7-моддасининг 8-бандидаги "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ижара тўғрисида"ги 427-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 45-модда; 1993 йил, N 9, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 8-моддадаги "ер ва бошқа табиий ресурслардан ташқари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) қуйидаги мазмундаги 8-1-модда билан тўлдирилсин:


"8-1-модда. Ижара объектлари бўйича ҳуқуқ

ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш

(қайта ижарага бериш)

        

Ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объект билан бирга мазкур объект банд этган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам қонунга мувофиқ бошқа шахсга ўтади, бунда ижарага берувчининг розилиги талаб этилмайди.

Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага олган жисмоний ва юридик шахслар ижарага олинган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги ижарага олувчига ўтади";


3) 12-модданинг:

биринчи қисмидаги "ер" деган сўз "давлат мулкида бўлган ер участкалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "нарх-наво ва тарифлар" деган сўзлар "нарх-наво, тарифлар ва ер солиғи ставкалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 18-модданинг биринчи қисмидаги "ер ва бошқа табиий ресурслар бундан мустаснодир" деган сўзлар "бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва бошқа табиий ресурслар мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Алоқа тўғрисида"ги 512-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 3, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддасининг учинчи қисмидаги "ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ҳамда юқорида қайд этилган объектларнинг эгалари билан" деган сўзлар "ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларининг мулкдорлари, шунингдек юқорида қайд этилган объектларнинг эгалари билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 217, 218-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 464-модда, N 6, 570, 577-моддалар, N 11, 1062-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 173-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Жамоат эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолларда сервитут қонунга мувофиқ тегишли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин (оммавий сервитут)";

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;


2) қуйидаги мазмундаги 173-1-173-7-моддалар билан тўлдирилсин:


"173-1-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа

шахсга ўтказилганда сервитутнинг сақланиши


Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сервитут белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам сервитут сақланиб қолади.

Сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаси бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


173-2-модда. Сервитут шартлари


Сервитут ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган асослар амал қилишини йўқотмагунга қадар амал қилади.

Сервитут белгиланганда сервитут белгиланаётган ер участкасининг майдони, ушбу ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, уларни кўздан кечириш ва таъмирлаш шартлари, ер фонди тоифасидан қатъи назар, ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкасининг ижарачисига ва (ёки) мулкдорига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби, сервитут белгиланаётган ер участкасининг жорий ҳолати, ер участкасини ундан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш зарурлиги, сервитут учун ҳақ тўлаш тартиби, шунингдек сервитут белгиланган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловлар кўрсатилиши шарт.

Сервитут белгиланганда қонунга мувофиқ бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.


173-3-модда. Сервитут учун ҳақ тўлаш


Сервитут белгиланган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан ушбу ер участкаларидан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.

Ер участкасининг сервитут белгиланган қисми учун ер солиғи (ижара ҳақи) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари томонидан тўланади, бунда сервитут учун тўланадиган (бир марталик ёки доимий) ҳақ миқдори сервитут амал қиладиган давр учун белгиланган ер солиғи (ижара ҳақи) суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.

Сервитут учун ҳақ тўлашга оид бошқа шартлар, шунингдек сервитут тўловсиз (текин) амалга ошириладиган ҳолатлар қонунда белгиланади.


173-4-модда. Сервитут белгиланган ер участкасида

муҳандислик-коммуникация тармоқлари

объектларини сақлаш


Агар сервитутни амалга ошириш учун сервитут белгиланган ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд бўлиши талаб этилса, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, мазкур ер участкасининг ижарачилари ва мулкдорлари бундай муҳандислик-коммуникация тармоқларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун зарур шарт- шароитларни яратиши кераклиги белгиланиши мумкин.

Агар ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари муҳандислик-коммуникация тармоқларидан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса, сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс муҳандислик-коммуникация тармоқларини, улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда сақлаши керак.


173-5-модда. Сервитут белгиланган ер участкасини бўлиш


Агар сервитут белгиланган ер участкасини бўлиш сервитутдан фойдаланишга тўсқинлик қилмаса, сервитут ер участкасининг бўлинган қисмларига нисбатан ҳам сақланиб қолади. Бунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, бўлинган ер участкасининг ижарачилари ва мулкдорлари сервитут шартлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақли.

Агар сервитут бўлинган ер участкасининг фақат битта қисмига белгиланса, у қолган ер участкаларига нисбатан бекор қилинади.


173-6-модда. Сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш


Сервитут тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритишда ва уни бекор қилишда ушбу Кодекснинг шартномаларни ўзгартириш ва бекор қилишга доир қоидалари қўлланилади.

Оммавий сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.


173-7-модда. Бинолар, иншоотлар ва бошқа

кўчмас мулкка сервитут белгилаш


Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасидан фойдаланишдан ташқари, чекланган тарзда фойдаланиш зарур бўлган бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкка ҳам ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ҳамда шартларда сервитут белгиланиши мумкин";


3) 259-1-модда:

номи "мол-мулки" деган сўзлардан кейин "ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи билан таъминланган мажбуриятлар бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қийматидан мазкур мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли равишда қаноатлантирилади";

иккинчи қисми "ўз ҳуқуқлари" деган сўзлардан кейин "ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмининг:

биринчи хатбошиси "ўз ҳуқуқлари" деган сўзлардан кейин "ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси "ушлаб қолиш" деган сўзлардан кейин "ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми "ҳуқуқлари" деган сўздан кейин "ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритмаган кредиторларнинг талаблари мазкур мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритган кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан кейин ушбу мол-мулкнинг ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қийматидан келиб чиққан ҳолда, бундай ҳуқуқлар юзага келишининг календарь навбатига мувофиқ қаноатлантирилади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда, N 7, 432-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 161-модда, N 4, 199-модда, N 8, 469-модда, N 11, 792-модда; 2020 йил, N 9, 540-модда; 2021 йил, N 1, 3-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда; 2022 йил, N 6, 570, 577-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 5-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жамоат эҳтиёжлари учун оммавий сервитут белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш";

тўққизинчи хатбошиси ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 17-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин, бундан ушбу Кодекс 18-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахслар ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хусусийлаштиришга ҳақли";


3) 18-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;


4) 23-модда:

иккинчи қисмининг:

1-бандидаги "тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини" деган сўзлар "тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ижарага бериш - очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион воситасида, шунингдек ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан. Хусусий мулк бўлган ер участкасини ижарага бериш унинг мулкдори томонидан амалга оширилади";

учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "(сотиб олинганидан)" деган сўзлар "(қайта сотиб олинганидан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 24-модда:

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижарага берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, бундан ушбу Кодекснинг 24-2-моддасида назарда тутилган ҳоллар ва хусусий мулк бўлган ер участкаларининг ижараси мустасно";

саккизинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас, бундан ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукцион орқали ижарага олган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатидан кўп бўлмаган муддатга бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин";

тўққизинчи - ўн олтинчи қисмлари тегишинча ўнинчи - ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


6) 24-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши мумкин. Бунда қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга ўттиз йил муддатга, ушбу Кодекснинг 46-1-моддасида белгиланган ўлчамларда ижарага берилиши мумкин.

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган (ўрмон билан қопланмаган) ерлари жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилиши мумкин.

Давлат органларига, муассасаларига, корхоналарига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар:

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига - хусусий шерикка;

ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимлар ва шартномаларнинг амал қилиш муддатига - нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига;

жамоат эҳтиёжлари учун бошқа юридик шахсларга;

енгил турдаги объектларни жойлаштириш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда қисқа муддатли ижарага берилиши мумкин.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларини ижарага беришга улардан фойдаланишнинг мазкур Кодекснинг 20-моддасида назарда тутилган асосий мақсадини сақлаб қолиш шарти билан йўл қўйилади. Бунда мазкур тартиб ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларини ижарага беришда, шу жумладан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда, тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашда, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулкни иккиламчи ижарага бериш шартлари ва тартиби қўлланилади.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларини ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


7) 24-4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"24-4-модда. Ер участкасини ижарага олиш

шартномасини янги муддатга узайтириш


Агар қонунда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарага олувчи шартнома муддати тугаганидан кейин янги муддатга ер участкасини ижарага олиш шартномасини узайтиришда шароитлар тенг бўлган ҳолларда, бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. Ижарага олувчи ижарага берувчини ер участкасини ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатда, агар шартномада бундай муддат кўрсатилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар уч ой ичида бундай шартномани узайтириш истаги ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Ижарага берувчи ижарага олувчининг ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган пайтдан эътиборан бир ой ичида ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтиришга асослантирилган рад жавобини бермаса ва бу ҳақда ижарага олувчини хабардор қилмаса, ер участкасини ижарага олиш шартномаси аввалги шартлар асосида янги муддатга узайтирилган ҳисобланади.

Агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтиришни асоссиз рад этган ҳолда ер участкасини ижара муддати якунланганидан кейин бир йил ичида бошқа шахсга ижарага берса, ижарага олувчи шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзига ўтказилишини ҳамда шартномани янги муддатга узайтириш рад этилиши муносабати билан ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ёки фақат зарарнинг ўзи қопланишини суд орқали талаб қилишга ҳақли.

Агар ижарага олувчи ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам ер участкасидан фойдаланишни давом эттирса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ижарага берувчи томонидан эътирозлар бўлмаса, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шартнома ўша шартлар асосида худди ўша муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда ер участкасининг дастлабки ва янги муддатга узайтирилган биргаликдаги умумий ижара муддати ушбу Кодекснинг 24-моддасида белгиланган энг кўп (охирги) муддатдан ошиб кетмаслиги керак";


8) 25-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бу ишларни белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар асосида барча тоифадаги ерларда ер эгаларидан, ердан фойдаланувчилардан, ижарачилардан ҳамда мулкдорлардан ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда оммавий сервитут асосида амалга ошириши мумкин.

Геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга ошириш учун оммавий сервитут қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олган ёки ушбу рухсатномани берган ташкилотнинг мурожаатига асосан вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

Суғориладиган ҳайдов ерларида, боғларда, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган пичанзорлар ва яйловларда, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерларда қидирув ишларини амалга ошириш учун оммавий сервитут бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади, зарур ҳолларда бу муддатни узоғи билан яна бир йилга узайтиришга йўл қўйилади";


9) 28-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади. Давлат мулкида бўлган ер участкалари учун ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган шахслар ер учун ижара ҳақини ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўлайди. Агар қонунда ва ижара шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу тартиб доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари ижарасига нисбатан ҳам қўлланилади.

Хусусий мулк бўлган ер участкалари учун ижара ҳақи миқдори ва тўлов шакли ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчи ўртасида мустақил равишда шартномада белгиланади. Бунда ер солиғини тўлаш мажбурияти ижарага берувчининг зиммасига юклатилади";


10) 29-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкасини сотиш ёки ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш, бундан хусусий мулк бўлган ер участкаларининг бошқа шахсга ўтказилиши ва ушбу Кодекс 24-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


11) 30-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) - кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгасининг қўшни ер участкасидан, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасидан ҳам чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.

Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:

ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;

ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;

ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;

ўзганинг ер участкасидан экинзорларни ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғориш учун сув олиш;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;

ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.

Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.

Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги шартномага мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд қарорига биноан белгиланади.

Жамоат эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолларда сервитут ушбу Кодексга мувофиқ вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ҳам белгиланиши мумкин (оммавий сервитут).

Сервитут тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам сақланиб қолинади. Сервитут тўғрисидаги шартнома уни белгилашга сабаб бўлган асослар ўз аҳамиятини йўқотган тақдирда, бекор қилиниши мумкин.

Сервитут белгиланиши ер эгасини, ердан фойдаланувчини, ер участкасининг ижарачиси ва мулкдорини ушбу ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди";


12) қуйидаги мазмундаги 30-1 - 30-6-моддалар билан тўлдирилсин:


"30-1-модда. Сервитут тўғрисидаги шартнома


Ер участкасига нисбатан сервитут тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади.

Сервитут тўғрисидаги шартномада қуйидаги шартлар кўрсатилиши керак:

сервитут белгиланиши керак бўлган ер участкасининг кадастр рақами;

сервитутни белгилашнинг мақсадлари ва асослари;

шартнома тарафлари тўғрисидаги маълумотлар;

сервитутнинг амал қилиш муддати;

сервитут учун белгиланган ҳақ миқдори (мавжуд бўлганда);

шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;

белгиланган сервитут муддати тугаганидан кейин ер участкасини белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш ҳақидаги сервитут мажбурияти.


30-2-модда. Сервитут иштирокчиларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари ҳамда сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс сервитут иштирокчиларидир.

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан сервитутдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини талаб қилиш;

сервитут ҳақ эвазига белгиланган ҳолларда сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан ҳақнинг ўз вақтида тўланишини талаб қилиш;

сервитут муддати тугаганидан кейин ер участкасини белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришни талаб қилиш;

сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс томонидан сервитутдан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш;

сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс сервитут учун белгиланган ҳақни (мавжуд бўлганда) мунтазам равишда тўламаган тақдирда, шунингдек унда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш.

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари:

сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс билан биргаликда сервитут тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиши;

сервитут тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсга ер участкасидан чекланган тартибда фойдаланиш имкониятини бериши;

сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсга сервитутдан белгиланган мақсадда фойдаланилишига тўсқинлик қилмаслиги;

ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда, уни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш учун ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан ер участкасини тартибга келтириши, қўриқлаши, таъмирлаши ва унга бошқача тарзда хизмат кўрсатиши шарт.

Сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасидан сервитут тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мақсадларда чекланган тарзда фойдаланиш;

сервитут тўғрисидаги шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда сервитут тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш;

сервитутдан фойдаланишда юзага келган тўсқинликларни бартараф этиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш.

Сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс сервитут тўғрисидаги шартномага ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс:

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари билан биргаликда сервитут тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиши;

сервитутдан фақат сервитут тўғрисидаги шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиши;

сервитут учун ҳақни ўз вақтида тўлаб бориши (ҳақ белгиланган тақдирда);

ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг биринчи талабига кўра ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланишни тўхтатиши;

учинчи шахслар билан ер участкасига нисбатан сервитут тўғрисида шартнома тузиш ҳақида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларидан хабарнома олинган тақдирда, шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан ёзма шаклда жавоб бериши шарт.


30-3-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа

шахсга ўтказилганда сервитутнинг сақланиши


Сервитут ер участкасига бўлган мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам сақланиб қолади.

Сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ва ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгалари бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади. Сервитут бошқа шахсларга фақат сервитут белгиланган ҳуқуқ билан бирга берилиши мумкин.


30-4-модда. Сервитутни бекор қилиш


Сервитут қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

сервитут иштирокчиларининг ўзаро келишувига кўра;

ер эгасининг, ердан фойдаланувчининг, ер участкалари ижарачиси ва мулкдорининг ёки сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахснинг асосланган талабига кўра;

сервитутдан узоқ муддат (камида уч йил) фойдаланилмаганда;

сервитутнинг амал қилиш муддати тугаганда;

агар сервитут белгилаш учун сабаб бўлиб хизмат қилган асослар ўз аҳамиятини йўқотган бўлса;

қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра.

Сервитутни бекор қилиш тўғрисида сервитут иштирокчилари ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда, сервитут суд томонидан бекор қилиниши мумкин.


30-5-модда. Жамоат эҳтиёжлари учун ўзганинг ер

участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи

(оммавий сервитут)


Жамоат эҳтиёжлари учун ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (оммавий сервитут) қуйидаги мақсадлар учун белгиланиши мумкин:

ушбу Кодекснинг 25-моддасига мувофиқ ўзганинг ер участкасида геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга ошириш;

ўзганинг ер участкасидан умумий фойдаланишдаги электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари ва бошқа линиялар, трубопроводлар, ички суғориш тармоқлари, муҳандислик тармоқлари ҳамда бошқа тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш.

Оммавий сервитут манфаатдор ташкилотларнинг мурожаатлари асосида вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

Ушбу моддада назарда тутилганидан бошқа мақсадларда, шунингдек, давлат мулки бўлмаган бино, иншоот ва кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаларига оммавий сервитут белгилаш тақиқланади.

Оммавий сервитут белгилаш тўғрисидаги қарор ер фонди тоифасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ташкилотлар билан мажбурий тартибда келишилиши керак:

суғориладиган ерларда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан;

ўрмон фонди ерларида - ўрмон хўжалиги соҳасидаги ваколатли давлат органи билан;

табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда - тегишли соҳалардаги махсус ваколатли давлат органлари билан.

Оммавий сервитут белгилаш ҳақидаги қарорда сервитут тўғрисидаги шартномада кўрсатилиши лозим бўлган барча шартлар кўрсатилиши керак. Бунда оммавий сервитут шартлари тарафларнинг келишувига кўра ёки улардан бирининг талабига кўра суд тартибида ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Оммавий сервитут белгилаш тўғрисидаги қарор сервитут белгиланган ер участкасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш, бинолар ва иншоотларни қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳуқуқини бермайди.

Оммавий сервитут ушбу Кодексга мувофиқ, шунингдек оммавий сервитут белгилаш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиш муддати тугаганда бекор қилинади.


30-6-модда. Сервитут учун ҳақ тўлаш


Сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс, агар қонунда ёки сервитут тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сервитут учун ҳақ тўлаши шарт.

Сервитут учун ҳақ сервитут белгиланган ер участкаси учун ер солиғи (ижара ҳақи) суммасини, шунингдек сервитутдан фойдаланиш жараёнида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарни (бой берилган фойдани) компенсация қилиш мақсадида белгиланади.

Сервитут учун ҳақ тўлаш бир марталик ёки мунтазам тўлаб бориладиган кўп марталик тўлов тарзида амалга оширилиши мумкин.

Сервитут учун ҳақ миқдори сервитут белгиланган ер участкаси доирасида ёки у белгиланган чегаралар доирасида ҳисоблаб чиқарилади.

Ер участкасининг сервитут белгиланган муайян қисми учун ер солиғи (ижара ҳақи) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари томонидан тўланади, бунда сервитут учун тўланадиган (бир марталик ёки доимий) ҳақ миқдори сервитут амал қиладиган даврдаги ер солиғи (ижара ҳақи) суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолларда сервитут ҳақ ундирмасдан (текин) амалга оширилиши мумкин:

туннелларда автомобиль йўллари ёки темир йўллари қуриш, шунингдек автомобиль йўлларининг муҳофаза зоналаридан фойдаланиш мақсадида сервитут белгиланганда;

муҳандислик-техник жиҳатдан таъминлаш, тегишли техник-технологик уланиш ишларини амалга ошириш мақсадида сервитут белгиланганда";


13) 36-модда:

биринчи қисмининг:

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) ер участкаси берилган муддат тугаганда, бундан ер участкасини ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳоллари мустасно";

11-банди чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

1) ер участкасига, шунингдек бинолар, иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи улар жойлашган ер участкалари билан бирга фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган тартибда бошқа шахсга ўтказилганда;

2) жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари, шунингдек бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулк улар жойлашган ер участкалари билан бирга қайта сотиб олинганда;

3) қонунда белгиланган ҳолларда ер участкалари, шунингдек бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулк улар жойлашган ер участкалари билан бирга мусодара этилганда;

4) қонунда белгиланган ҳолларда ер участкалари, шунингдек бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулк улар жойлашган ер участкалари билан бирга реквизиция қилинганда;

5) ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига қаратилганда";


14) 37-1-модданинг иккинчи қисмидаги "Ушбу Кодекснинг 18-моддасида назарда тутилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 39-модда биринчи қисмининг 9-бандидаги "қишлоқ хўжалигига мўлжалланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


16) 41-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкасини, шунингдек бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкни улар жойлашган ер участкаси билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш, шунингдек уларни мусодара қилиш ва реквизиция қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади";


17) 62-модда олтинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундай ҳолларда ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари қўлланилади";


18) 68-модданинг бешинчи қисми "ўзларида доимий фойдаланиш" деган сўзлардан кейин "ёки ижара" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


19) 82-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг" деган сўзлар "ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 85-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар" деган сўзлар "ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 90-модда иккинчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкаларини бериш (реализация қилиш) бўйича очиқ электрон танловлар ва электрон онлайн-аукционларни ўтказишнинг белгиланган тартибини бузганликда".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган "Ипотека тўғрисида"ги ЎРҚ-58-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 535-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 10, 671-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 577-модда) 6-моддасининг биринчи қисмидаги "юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек турар жойлар улар жойлашган ер участкалари билан бирга" деган сўзлар "шунингдек юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги ЎРҚ-117-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 10, 472-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда; 2018 йил N 7, 431-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 22-моддасининг иккинчи қисмидаги "вақтинча фойдаланишга" деган сўзлар "ижарага" деган сўз билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 октябрда қабул қилинган "Гаров реестри тўғрисида"ги ЎРҚ-356-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 10, 264-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 3-модданинг:

иккинчи хатбошиси "мол-мулкига" деган сўзлардан кейин "қонунда ва ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошиси "мол-мулки" деган сўзлардан кейин "ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздор - кредитор фойдасига мол-мулкни ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пулни тўлаш ёки бузилиши кредиторнинг мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида қарздор бериб қўйган мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига ундирувни қаратишга бўлган имтиёзли ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган бошқа мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳаракатни содир этиши шарт бўлган юридик ёки жисмоний шахс";

бешинчи хатбошиси "мол-мулкни" деган сўзлардан кейин "ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 8-модданинг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш (гаров) воситаси сифатида қарздорлар бериб қўйган мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа асослардан, шу жумладан ушлаб қолиш, лизинг, товарга бўлган мулк ҳуқуқини товарнинг ҳақи тўлангунга қадар сотувчида (кредиторда) сақлаб қолган ҳолда уни сотиш, келажакда муайян ҳодиса юз берган тақдирда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, тўловни кечиктирган ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда товарларни олиш-сотишдан юзага келадиган ҳуқуқлар тўғрисидаги";

учинчи хатбошиси "мол-мулкига" деган сўзлардан кейин "ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 9-модда:

иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг мол-мулки, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ва кредиторнинг бу мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига бўлган ҳуқуқлари тавсифи";

тўртинчи қисми "мол-мулкига" деган сўзлардан кейин "шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 10-модда:

биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздорнинг розилиги қарздорнинг идентификация маълумотлари, шунингдек кредиторнинг қайси мол-мулкка ҳуқуқи ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўлса, ўша мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кўрсатилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда расмийлаштирилади";

иккинчи қисми "мол-мулкига" деган сўзлардан кейин "ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 12-модданинг биринчи қисми "ҳуқуқлари" деган сўздан кейин "ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-598-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 892-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570-модда, N 12, 1190-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 6-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига бўлган мулк ҳуқуқини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 55-модданинг биринчи қисмидаги "савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига, шунингдек турар жойларга ва турар жойлар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 145-модда; 2022 йил, N 6, 570-модда, N 11, 1061-модда) 81-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда сервитутлар бинолар ва иншоотлар мулкдорларининг манфаатларини қуйидаги мақсадларда ўзга шахснинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чекламасдан таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда белгиланади:

бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш;

муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш;

ҳудудларда сув тошқинлари ва бошқа табиий офатларнинг олдини олишга қаратилган ишларни олиб бориш;

ўзганинг ер участкаси орқали кесиб ўтиш;

бинолар ва иншоотлар эгаларининг бошқа эҳтиёжлари";

биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги ЎРҚ-728-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 11, 1060-модда; 2022 йил, N 6, 577-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 10-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини" деган сўзлар "тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-модда биринчи қисми:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фойдали қазилма конлари жойлашган ер участкалари, бундан захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмалар мустасно";

учинчи хатбошисидаги "муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларининг муҳофаза зоналари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жойлашган ер участкалари;

шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар ўрнатилган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида жойлашган ер участкалари";

тўртинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди";


4) 21-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун" деган сўзлар "тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 26-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари мазкур кўчмас мулк объектлари билан бирга электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади";


6) 27-модданинг иккинчи хатбошисидаги "тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун" деган сўзлар "тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 28-модданинг учинчи қисмидаги "мазкур объектнинг ягона мулкий мажмуа сифатидаги қийматидан келиб чиқиб" деган сўзлар "мазкур кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини инобатга олган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 32-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер участкасидан фойдаланишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши";


9) 34-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"34-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг

хусусий мулки бўлган ер участкасига мулк

ҳуқуқининг бекор қилиниши


Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасига мулк ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ер участкасига, шунингдек бинолар, иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи улар жойлашган ер участкаси билан бирга фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган тартибда бошқа шахсга ўтказилганда;

жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари, шунингдек бинолар, иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк улар жойлашган ер участкалари билан бирга қайта сотиб олинганда;

қонунда белгиланган ҳолларда ер участкаси, шунингдек бинолар, иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк улар жойлашган ер участкалари билан бирга мусодара қилинганда;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда ер участкаси, бинолар, иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк улар жойлашган ер участкалари билан бирга реквизиция қилинганда;

ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига қаратилганда";


10) 37-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, ер участкасини реквизиция қилиш зарурати мавжуд бўлмаганда ер участкаси ушбу ҳолатларнинг амал қилиш даврида вақтинча фойдаланиш учун эгалланиши мумкин ва ер участкасининг мулкдорига унинг ҳуқуқлари вақтинча чекланганлиги муносабати билан етказилган зарарларнинг ўрни қопланади.

Вақтинча эгалланган ер участкасини қайтаришнинг имкони бўлмаган тақдирда, унинг мулкдорига шу ер участкасининг бозор қиймати ва ер участкасини қайтариб беришнинг имкони йўқлиги муносабати билан етказилган бошқа зарарларнинг ўрни қопланади".


12-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

        

        

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев

     

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 октябрь


"Халқ сўзи", 2023 йил 25 октябрь