Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2023 й. 570-сон "Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2023 й.

N 570




ЖАБРЛАНУВЧИЛАР, ГУВОҲЛАР,

ЭКСПЕРТЛАР, МУТАХАССИСЛАР, ТАРЖИМОНЛАР

ВА ХОЛИСЛАРГА ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг "Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги Қонуни ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш тартиби;

жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш шартлари;

экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланадиган ҳақ миқдори;

жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилда жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни суриштирув, тергов ва суд органларига ажратилган маблағлар доирасида ва 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилишини таъминласин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 октябрь