Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2023 й. 570-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 октябрдаги

570-сон қарорига

ИЛОВА



Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар,

мутахассислар, таржимонлар ва холисларга

тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар фуқаролик, иқтисодий, жиноят, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда иштирок этишга жалб қилинганда, уларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Жабрланувчи вояга етмаган ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, у билан биргаликда ёки унинг ўрнига ишда иштирок этишга жалб этилган қонуний вакилига ушбу Низомга мувофиқ ҳақ тўлаб берилади.

Мазкур Низом қоидалари процессуал мажбуриятларни хизмат топшириғи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган эксперт, мутахассис ва таржимонга ўз вазифаларини бажарганлик учун ҳақ тўлашга ҳамда хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


иш - фуқаролик, иқтисодий, жиноят, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар;


ишга кўмаклашувчи шахслар - масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб этилган гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар;


ишга кўмаклашувчи шахсларга ишда иштирок этишга жалб этилган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар (кейинги ўринларда -кундалик харажатлар) - ишга кўмаклашувчи шахслар ишда иштирок этаётган вақтда кунлик овқатланиш, жалб қилинган пайтидаги вазифаларни бажариш билан боғлиқ бошқа кундалик харажатлар (транспорт воситалари ва тураржой билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно);


масъул органлар (мансабдор шахслар) - ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс), терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд.


3. Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб этилган қуйидаги шахсларга ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳақ тўлаб берилади:

а) жабрланувчилар ва ишга кўмаклашувчи шахсларга:

уларнинг доимий яшаш жойларидан ташқаридаги ҳудудларда ўтказиладиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш жойига келиб-кетиш харажатлари;

тураржой билан боғлиқ харажатлари (меҳмонхона ёки тураржой ижараси);

кундалик харажатлари;

б) эксперт, таржимон, мутахассисга ишда иштирок этишда ўз вазифаларини бажарганлиги учун, ушбу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно;

в) доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакили, гувоҳлар ва холисларга ишда иштирок этишга уларни одатдаги машғулотидан қолдирилганлик (чалғитганлик) учун.

Агарда қонунчилик ҳужжатларида манфаатдор томонлар ўртасида шартнома тузилиши назарда тутилган бўлса, ишда иштирок этишга жалб этилганлик учун шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда ҳақ тўлаб берилади.


4. Ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларга тўланиши лозим бўлган харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан қопланади:

фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий суд ишлари бўйича тегишли илтимоснома билан мурожаат қилган тараф томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан киритилган маблағлар;

жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан махсус ажратиладиган маблағлар;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича масъул органларнинг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари.



2-БОБ. ИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ ШАХСЛАР ҲАМДА

ЖАБРЛАНУВЧИЛАРГА ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ

БЎЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

        

5. Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинган ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларга доимий яшаш ҳудудидан ташқаридаги процессуал ҳаракатлар ўтказиш жойига қуйидаги транспорт воситалари орқали келиб-кетиш бўйича йўл харажатлари қоплаб берилади:

а) умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати:

умумий фойдаланиладиган транспортнинг ишда кўмаклашувчи шахсга тегишли тасдиқловчи ҳужжатлари асосида.

Бунда бизнес (ҳаво йўллари транспорти) ва VIP (темир йўл транспорти) тарифидан арзон бўлган барча турлари бўйича чипта қиймати ҳамда бизнес (ҳаво йўллари транспорти) ва VIP (темир йўл транспорти) тарифи бўйича чипта қийматининг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади;

б) транспортда йўловчиларни давлат томонидан мажбурий суғурталаш бўйича тўловлар;

в) тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловлар;

г) йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида.

Бунда транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги электрон хариталардан фойдаланган ҳолда масофаларни аниқлашга рухсат этилади.


6. Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинган ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг тураржой билан боғлиқ харажатларини бир кунлик қоплаш (меҳмонхона ёки тураржой ижараси) миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваридан ошмаслиги лозим.

Тураржойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида қопланади.


7. Меҳмонхона хизматидан фойдаланганлик учун харажатлар қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

меҳмонхонада яшаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган яшаш харажатлари учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи чек ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжат;

меҳмонхонада яшаш билан боғлиқ хизматлардан фойдаланганлик учун нақд пул ёки тўлов карталари ёрдамида ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи касса чеки, агарда тўловлар касса аппаратисиз тўланган бўлса, тўловнинг бошқа шакллар орқали амалга оширилганлигини тасдиқловчи кирим ордери.


8. Тураржой ижарасидан фойдаланилганда, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномаси тақдим этилади.


9. Ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг яшаш жойига ҳар куни қайтиш имконияти мавжуд бўлса, уларга тураржойни ижарага олиш харажатлари ва кундалик харажатлар тўланмайди.

Ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг ишга жалб қилинган жойдан ўзининг доимий яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқнинг туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш каби ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.


10. Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишга жалб қилинган ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ кундалик харажатлари учун ҳақ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан қуйидаги коэффициентларда, жами 0,35 гача миқдорда тўланади:

овқатланиш (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилганда - 0,25 гача миқдорда тўланади;

бошқа харажатлари учун - 0,10 миқдорида тўланади.

Бунда умумий овқатланиш объектларида харидни амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилади.

Умумий овқатланиш объектларида харид амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчилар жалб қилинган даврнинг ҳар бир куни учун алоҳида-алоҳида расмийлаштирилади.


11. Доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар, гувоҳлар ва холисларга одатдаги машғулотларидан қолдирилганлиги (чалғитганлиги) учун тўлов миқдори амалда уларнинг сарфланган вақти ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Бунда тўловнинг аниқ миқдори белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори суммасини мазкур ойда мавжуд иш кунларига нисбатини мажбуриятлар бажарилган иш кунларига кўпайтириш орқали аниқланади.



3-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР, МУТАХАССИСЛАР

ВА ТАРЖИМОНЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН

ҲАҚ МИҚДОРИ

         

12. Эксперт, мутахассис, таржимон томонидан бажарилган иш учун ҳақ манфаатдор томонлар ўртасида тузилган шартномалар ёки ушбу Низомда белгиланган миқдорда тўланади.


13. Эксперт ва мутахассисга масъул органлар (мансабдор шахслар) топшириғига кўра бажарган иши учун соатига базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,10 коэффициенти миқдорида ҳақ тўланади.


14. Таржимонга масъул органлар (мансабдор шахслар) топшириғига кўра бажарган иши учун тўланадиган ҳақ миқдори мазкур Низомга 1-иловада келтирилган жадвал асосида ҳисобланади.


15. Бир таржимон томонидан ҳар бир кўрсатилган хизмати учун алоҳида тўлов амалга оширилади.



4-БОБ. ИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ ШАХСЛАР ҲАМДА

ЖАБРЛАНУВЧИЛАРГА ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ

БЎЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

        

16. Ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчилар томонидан сарфланган харажатларни, бажарилган ишлар учун ҳақни ундириш учун тегишли талабгор шахс (унинг қонуний вакили) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ ариза билан бир ой ичида тегишли масъул органларга (мансабдор шахсларга) мурожаат қилади. Аризага харажатлар амалга оширилганлигини асословчи ҳужжатлар илова қилинади.


17. Мазкур Низомга мувофиқ амалга ошириладиган тўловлар масъул органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарори ёки ажрими асосида 10 кундан кечиктирилмаган муддатда тўланади.

Масъул органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарорига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ намунада ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларга тўланиши лозим бўлган маблағлар тўғрисида маълумотнома илова қилинади.


18. Масъул органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарорига (ажримига) ва унинг иловасига гербли муҳр қўйилади.

Масъул органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарори (ажрими) уч кун ичида:

бюджет маблағлари ҳамда масъул органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ҳолларда - масъул органларнинг молия-иқтисод бўлинмаларига;

суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказилган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ҳолларда - суднинг ваколатли молия-иқтисод бўлинмаларига юборилади.

Қарорнинг (ажримнинг) бир нусхаси маблағларни олишга ҳақли бўлган шахсга тақдим этилади.


19. Масъул органларнинг молия-иқтисод бўлинмалари бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган тўловларни бир иш куни ичида тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ваколатли ташкилотларнинг молия-иқтисод бўлинмалари томонидан беш кун муддатда аризада кўрсатилган ҳисобрақамга пул ўтказиб берилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли масъул органлар (мансабдор шахслар) мазкур Низомда белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда, ишга кўмаклашувчи шахслар учун тўланадиган маблағларнинг ўз вақтида тўланишини ҳамда самарали ва мақсадли ишлатилишини назорат қилади.


21. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

        

          




Низомга

1-ИЛОВА



Таржимонларга тўланадиган ҳақ миқдорлари

           

Т/р

Таржима тури

Таржима тили

Тўлов миқдори

(белгиланган базавий

ҳисоблаш миқдорига

нисбатан)

   

1.

Оғзаки таржиманинг бир соати учун


ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус тиллари


0,025 коэффициент

турк, форс тиллари


0,05 коэффициент

инглиз, француз, немис, испан ва бошқа Европа давлатлари тиллари


0,075 коэффициент

япон, корейс, хитой, араб, ҳинд, урду тиллари


0,15 коэффициент

2.

Ёзма таржима учун

(1 800 босма белги)

ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус тиллари


0,05 коэффициент

турк, форс тиллари


0,075 коэффициент

инглиз, француз, немис, испан ва бошқа Европа давлатлари тиллари


0,10 коэффициент

япон, корейс, хитой, араб, ҳинд, урду тиллари


0,20 коэффициент

3.

Оғзаки таржиманинг бир соати ёки ёзма таржима учун (1 800 босма белги)


бошқа тиллар


0,25 коэффициент

4.

Сурдо (ишора) тили бўйича таржиманинг бир соати учун

      

0,15 коэффициент

           

            




Низомга

2-ИЛОВА





______________________________________га

(ишни юритаётган ваколатли давлат органи раҳбари)


__________________________ сон иш бўйича

________________________________________

(жабрланувчи, гувоҳ, таржимон, мутахассис ва бошқ.)

_______________ сифатида иштирок этаётган

_________________________________ яшовчи

_____________________________________ дан

          (Ф.И.О.)

   (тел.: _______________)




АРИЗА

         

Мен мазкур иш бўйича


сифатида иштирок


(жабрланувчи, гувоҳ, таржимон, мутахассис ва бошқ.)


          

этганим муносабати билан зиммамдаги мажбуриятларни амалга ошириш учун:

           

1.



(процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб-кетиш, турар жойни ижарага олиш, суткалик сарфланган харажат пули;

            

2.


билан


одатдаги машғулотдан қолдирганлик (чалғитганлик); эксперт, таржимон, мутахассис сифатида амалга оширилган иш)


           

боғлиқ жами


сўм тўланиши лозим.


(сумма)


       

Шунга кўра мазкур иш бўйича мажбуриятларимни бажаришим муносабати билан тўловларни тўлаб бериш бўйича қарор (ажрим) чиқаришингизни ҳамда тўловни қуйидаги ҳисобварағимга ўтказиб беришингизни сўрайман:

         




(ҳисобварақ, тўлов карта рақами реквизитлари кўрсатилади)

              

Иловалар:


/


/


/



(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

         

          




Низомга

3-ИЛОВА



Жабрланувчи, гувоҳ, эксперт, мутахассис,

таржимон ва холисга тўланиши лозим

бўлган маблағлар миқдори тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

           

Иш кўриб чиқилган орган:


        

Ишни юритган масъул мансабдор шахснинг Ф.И.О.:


          

Иш рақами:


         

           

I. Жабрланувчи, гувоҳ, эксперт, мутахассис,

таржимон ва холисга тўланиши лозим

бўлган маблағлар миқдори

         

Т


Ф.И.О.

Сана

Транспорт

харажати

учун

 

Тураржой

ижараси

учун

   

Кундалик

харажат

учун

    

Жами

(минг сўм)


1.

     





       



2.

      





      



         

    

II. Эксперт, мутахассис ва таржимон томонидан

бажарилган иши учун тўланиши лозим

бўлган маблағлар миқдори

          

Т

Ф.И.О.

Сана

Таржимонлик учун

(соат/босма белги)

      

Эксперт ва

мутахассислик учун

(соат)

    

Жами

(минг сўм)

   

оғзаки

  

ёзма

  

сурдо

  

1.

    





     




2.

      





   




      

         

III. Доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчи

(унинг қонуний вакили), гувоҳ ва холиснинг одатдаги

машғулотидан қолдирилганлик (чалғитганлик) учун

тўланиши лозим бўлган маблағлар миқдори

        

Т

Ф.И.О.

Жалб қилинган кунлари

Жами ҳақ миқдори

(минг сўм)

   

1.

       



  


2.

       



       


         

        




(муҳр)


         

       







(ишни юритишга масъул шахс)


(имзо, Ф.И.О.)


         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 октябрь