Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 01.11.2023 й. 17-мҳ-сон "Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.11.2023 й. 3135-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2023 й.

N 3135-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

01.11.2023 й.

N 17-мҳ


БУЙРУҒИ



Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра

мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг

рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571- сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра

мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг

рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 6-бандда:

биринчи ҳатбошидаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи ҳатбошидаги "халқ таълими" деган сўзлар "умумий ўрта таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-илованинг 7-позициясидан "болалар-ўсмирлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 3-илованинг 7-позициясидан "болалар-ўсмирлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 4-илованинг 7-позициясидан "болалар-ўсмирлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 ноябрь