Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 01.11.2023 й. 12-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.11.2023 й. 2247-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2023 й.

N 2247-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

01.11.2023 й.

N 12-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 9 июндаги 484-сон буйруғи (рўйхат рақами 2247, 2011 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 318-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида тренерлик, тренер-ўқитувчилик ва тренер-инструкторлик фаолиятини (бундан буён матнда тренерлик фаолияти деб юритилади) амалга ошириш тартиби ва йўналишларини белгилайди.".


2. 13, 23 ва 28-бандлардаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 ноябрь