Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 01.11.2023 й. 10-мҳ-сон "Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.11.2023 й. 2923-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2023 й.

N 2923-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

01.11.2023 й.

N 10-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) билан тасдиқланган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банднинг "д" кичик банди олтинчи хатбошисидаги "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 ноябрь