Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Президентининг 06.06.2022 й. ПҚ-270-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎзР Президентининг 06.06.2022 й.

ПҚ-270-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 07.05.2024 й.

ПФ-75-сон Фармонидан олдинги таҳрири



6-банд а) кичик бандининг олдинги таҳрири


а) ҳар йили 1 декабрга қадар Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши таркибига киритилган вазирлик, идора, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари тегишли намуна бўйича ишлаб чиқилган келгуси йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига тақдим этади;



6-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Мудофаа вазирлиги ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда чора-тадбирлар режаларини Матонат мактабининг асосий вазифалари, мазкур қарорнинг 5-бандида кўзда тутилган йўналишлар, шунингдек, бошқа долзарб масалаларни ҳисобга олган ҳолда умумлаштиради ҳамда комплекс режа лойиҳасини тайёрлайди; (ЎзР Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-92-сон Фармони таҳриридаги кичик банд)



6-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳар йили 20 декабрга қадар комплекс режа лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун, шунингдек, қабул қилинган комплекс режанинг ижроси бўйича йиғма ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади;



6-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) Мудофаа вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда комплекс режа ижроси устидан доимий назорат олиб боради. (ЎзР Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-92-сон Фармони таҳриридаги кичик банд)



Қарорга 1-илованинг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 6 июндаги

ПҚ-270-сон қарорига

1-ИЛОВА



Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини

самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт

турларини янада ривожлантириш бўйича

республика кенгаши

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Бош вазир, Республика кенгаши раиси

2. Б.Н. Курбанов

-

мудофаа вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари

3. А.И. Икрамов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари (ЎзР Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-92-сон Фармони таҳриридаги банд)


4. М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Республика кенгаши раиси ўринбосари

5. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони

6. Б.О. Саидов

-

халқ таълими вазири

7. А.Ҳ. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

8. Б.А. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири

9. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири

10. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири

11. Т.А. Ишметов

-

молия вазири

12. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори

13. А.К. Инаков

-

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори


14. Ф.Ф. Абдухаликов

-

Кинематография агентлиги бош директори

15. М.Р. Болтабаев

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори

16. С.Турдиев

-

"Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси

17. С.Саййид

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

18. К.К. Абдуллаев

-

Ўзбекистон ногиронлар жамияти бошқаруви раиси

19. Г.Ў. Шодиева

-

Ўзбекистон карлар жамияти бошқаруви раиси

20. Э.Д. Норпулатов

-

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти бошқаруви раиси

21. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

22. З.З. Таджибаев

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, Республика кенгаши котиби

    

Изоҳ: Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




ЎзР Президентининг 12.06.2023 й.

ПФ-92-сон Фармонидан олдинги таҳрири



13-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар), "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳамда "Мурувват" интернат уйларидаги ногиронлиги бўлган болаларни доимий равишда ҳудудлардаги спорт-таълим муассасаларида (спорт мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежлари ва бошқалар) белгиланган параспорт турларига жалб қилиш чораларини кўрсин.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг таълим олган муассасаларида "Матонатли спортчиларимиз - фахримиз" хоналарини ташкил этсин.




ЎзР Президентининг 27.12.2023 й.

ПФ-216-сон Фармонидан олдинги таҳрири



3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Матонат мактаби Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил қилинади;



3-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Матонат мактабига раҳбарлик қилади;



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Белгилаб қўйилсинки:

Матонат мактабининг ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш соҳасидаги фаолияти Мудофаа вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

Матонат мактабининг ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш соҳасидаги фаолияти Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади. (ЎзР Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-92-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов) ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Матонат мактабининг асосий вазифалари самарали ва тўлиқ рўёбга чиқарилишида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига яқиндан кўмаклашсин. (ЎзР Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-92-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)