Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 11.01.2024 й. 2-мҳ-сон "Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2024 й. 3490-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2024 й.

N 3490




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.01.2024 й.

N 2-мҳ сон


БУЙРУҒИ



Саноат намунасига патент бериш учун

талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                  А.Д. Ташкулов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

       

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 21 апрелдаги 22-сон "Саноат намунасига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1361, 2004 йил 20 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 243-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 20 январдаги 11-сон "Саноат намунасига Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1361-1, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 95-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 33-сон "Саноат намунасига Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1361-2, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 427-модда).

          

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 январь