Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 29.01.2024 й. 01/11-05/02-сон "Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 05.02.2024 й. 3155-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2024 й.

N 3155-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.01.2024 й.

N 01/11-05/02


ҚАРОРИ



"Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш

методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратураси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис ўринбосари                                                          А.У. Қаюмов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 19 мартдаги 01-11/01-05-сон "Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3155, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3155/2975-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 25 майдаги 05/05-05/01-сон "Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3155-1, 2023 йил 6 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 10/23/3155-1/0338-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 февраль