Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2024 й. 101-сон "Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2024 й.

N 101




ЖАМОАТЧИЛИК ЭКОЛОГИЯ

НАЗОРАТЧИСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, фуқароларнинг бу борадаги фаоллигини ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жамоатчилик экология назоратчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

жамоатчилик экология назоратчилари фаолиятининг асосий йўналишлари;

жамоатчилик экология назоратчилигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби;

жамоатчилик экология назоратчилари мақомини тугатиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказишни мустақил таълим шаклида амалга ошириш тартибини жорий этсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 февралдаги

101-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга

доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида"

2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1-иловада:


а) 8-банддаги "экологик назоратнинг жамоатчилик инспекторлари" сўзлари "жамоатчилик экология назоратчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари" сўзлари "жамоатчилик экология назоратчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "экологик назоратнинг жамоатчилик инспекторларига" сўзлари "жамоатчилик экология назоратчиларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "экологик назоратнинг жамоатчилик инспекторлари" сўзлари "жамоатчилик экология назоратчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 22-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари" сўзлари "жамоатчилик экология назоратчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 февралдаги

101-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илова 66-бандининг "в" кичик банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илова 27-бандининг "б" кичик банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илова 5-бандининг "б" кичик банди.

       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 февраль